1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда 210 нафар Қуръон ҳофизига диплом топширилди

12:10 / 08.04.2019 2207 pdf Ўқиш режими + -

Туркиянинг Сакария вилоятида Қуръони карим ҳофизларини тақдилаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради trtotmani.com ахборот сайти.

Хабарда айтилишича, тадбир Туркия Диёнат ишларининг Ёшлар маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Диёнат ишларининг раҳбари Али Эрбош ҳазрат қатнашган. Тадбирда ёш ҳофизлар, уларнинг ота-оналари ва устозларини самимий табриклаган Али Эрбош ояту ҳадислардан намуналар келтириб жумладан шундай деган: “Ҳадисларда умматнинг яхшиси Қуръони каримни ўрганган ва ўргатадиганлари ҳақида хабар келган. Аллоҳнинг ваҳийси бўлмиш, Қуръони карим инсониятни қороғуликдан ёруғликка олиб чиқди. Қуръони карим барча пайғамбарларга туширилган хабарларнинг умумлаштирган китобдир. Ислом дини эса инсониятга тинчлик ва хотиржамликда ҳаёт кечириш кафолатини берувчи диндир”.

Шунингдек, у ўз нутқида «Ёш авлодимизга қанчалик эътибор қаратадиган бўлсак, ўз келажагамиз ҳақида шунчалик қайғурган бўламиз», деб таъкидлаб ўтган.

Тадбирда Сакария вилояти ҳокими, Сакария университети ректори ва бошқа расмий доира вакиллари иштирок этган. Маросимда 210 нафар Қуръони карим ҳофизларига махсус диплом ва совғалар топиширилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий 19171993 йй. .сулс, хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида давоми...

1822 14:15 / 22.05.2024
Бугун .ҲилолНашр, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Унда Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг давоми...

1404 10:10 / 07.06.2022
2021 йил 27 ноябрь, шанба куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима давоми...

1697 11:00 / 25.11.2021
Аудиолар

212482 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131707 14:35 / 11.08.2021