1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон муфтийси: «Бугун исломни бузиб кўрсатишга уринаётган кучлар мавжуд»

16:00 / 29.03.2019 2937 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида «Ислом – тинчлик ва бағрикенглик дини» мавзусидаги Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирди, деб хабар беради islam-today.ru.

Конференция иши кўплаб халқаро ОАВ томонидан ёритиб борилмоқда. Тадбирда сўзга чиққан Татаристон муфтийси Комил Самугиллин иштирокчилар диққатини ислом динининг ҳақиқий қадриятларини бузиб кўрсатишга уринаётган кучлар билан боғлиқ мавжуд муаммоларга қарата шундай деди: “Афсуски, бугун исломни таҳқирлашга уринаётган, унинг моҳиятини бузиб кўрсатмоқчи бўлаётган, одамларнинг диний ҳиссиётларини сиёсий ва иқтисодий мақсадларда ишлатаётган, тўғри қарашларни ўзгартириб, инсониятга қарши жиноятлар содир этилишида қандайдир сохта исломий мафкурани айбдор деб кўрсатаётган кучлар мавжуд”.

Шунингдек, муфтий Комил Самугиллин мавжуд ҳолатни бартараф этиш ва дунё жамоатчилигига Исломни тинчлик, раҳм-шафқат ва хотиржамлик дини сифатида етказиш учун бу ишларга кўпроқ исломий йўналишдаги ОАВ жалб қилиш ҳамда бу каби ОАВ ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, конференцияда Саудия Арабистони, Миср, Хитой, Иордания, Эрон, БАА, Покистон, Туркия, АҚШ, Франция, Жанубий Корея каби 43 та давлатдан жами 250 дан ортиқ киши иштирок этмоқда. Мазкур тадбирда юртимиздан Ўзбекистон мусулмонлар идораси муфтий ўринбосари Абдулазиз Мансуров ва «Hilol-nashr» нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқлар ҳам қатнашмоқдалар.

Тадбир эртага, 30 март куни Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳрида “Мусулмонлар ва жамоатчилик алоқалари” мавзуида давом этади. Конференция якунида резолюция қабул қилиниши кутилмоқда.

Тадбир тафсилотларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Яқинлашиб келаётган қиш ҳаммани шошилтириб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса бирикки кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кўпчилигимизни ўйлантириб давоми...

2621 16:01 / 16.11.2018
Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади, ўқилади, ёд олинади ва қалбларда сақланади. Қуръон самовий китобларнинг сўнггисидир. Қуръондан кейин ҳеч қандай илоҳий давоми...

1603 20:17 / 20.01.2021
Устоз ndash муаллимсиз қолганда замон, Нодонликдан қаро бўларди замон. Абдураҳмон Жомий Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни давоми...

1637 10:42 / 04.09.2023
Жазоир мамлакатида 4000 масжид очилиши учун зарур шароитларга эга эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Жазоир вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, Шимолий давоми...

1529 10:30 / 11.08.2020