1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фақирнинг эҳсони

07:30 / 29.03.2019 3448 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир фақир киши бор экан. Фарзандлари кўп, топадиган пули рўзғорига етиб-етмас экан. Бахти кулиб, катта бир ер унга мерос қолибди. Ернинг баҳоси жуда қиммат, миллионларга баҳоланар эди. Қолаверса, ушбу ер масжид учун ўта муносиб жой эди.

Масжид қуришга ер излаб юрган бойлардан бири ернинг дарагини эшитиб, излаб-излаб фақирнинг уйига келибди ва ерни сотиб олмоқчилигини айтибди. Фақир киши ер учун 5 миллион фунт (лира) сўрабди. Тортишув ва ўзаро рози-ризоликдан кейин 4 миллион фунтга келишишибди.

Бойга ҳамроҳ бўлиб келган муҳандис қўлидаги дафтарини очиб, унга 2 миллион бериш ҳақида ёзиб қўйибди. Буни кўрган фақир:

– Қолганини қачон берасизлар? – дебди.

– Қолганини воз кечганингиздан кейин берамиз, – дебди муҳандис.

– Воз кечиш нима дегани? – деб сўрабди фақир. Муҳандис:

– Бу жойга масжид қурилади. Биз билан Вақф ишлари вазирлигига борасиз ва у ердаги махсус ҳужжатга бу ерни бизга сотганингиз ва унга эгалик ҳуқуқидан воз кечганингиз ҳақида ёзиб берасиз. Шунда биз пулнинг қолган қисмини ҳам берамиз, – деб тушунтирибди.

Фақир киши ҳайрон бўлиб:

– Бу ерга масжид қуриладими? – деб сўрабди. Муҳандис:

– Ҳа, масжид қурилади, – деб жавоб берибди. Бу гапни эшитган фақир:

– Мен келажакда масжид қуриладиган ерни сотгани Аллоҳдан ҳаё қиламан. Бу ерни Аллоҳ учун эҳсон қилгани сиздан кўра мен ҳақлироқман, – дебди.

Агар Дамашққа борсангиз, унинг жануб томонида энг баланд мезанали масжид бор. Бу – воқеамиз қаҳрамони бўлган фақир кишининг эҳсон қилган ерига қурилган масжид.

Бу воқеадан сўнг ерни сотиб олмоқчи бўлган ҳалиги бой шундай дебди:

– Бир ақчага муҳтож мана шу инсоннинг олдида ўзимни шу қадар кичик, арзимасдек ҳис қилдимки, бошқа бирор кишининг олдида ўзимни бунчалик кичик, арзимас кўрмаганман.

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зирор ибн Муррадан ривоят қилинади .Хуросонда Заҳҳокни учратиб қолдим. У билан кўришганимда эгнимда эски мўйна бор эди. Заҳҳок кийимимнинг эски ва shyбироз давоми...

2696 08:00 / 19.11.2019
Дуо деганда фикримизга дастлаб Аллоҳни ёдга олиш, У Зотга эҳтиёжларини билдириш, истакларини сўраш, гуноҳлари учун мағфират тилаш кабилар келади. Агар ҳақиқатдан давоми...

5038 08:45 / 12.02.2019
Савол Ўн йилдан буён фарзанд кўрмаётганимиз сабабли бола асраб олиш ниятимиз бор. Шариат бўйича асранди боланинг ҳам анчамунча ҳуқуқлари бор деб эшитдик. Шулар давоми...

3030 16:00 / 22.08.2020
Ёқут Ҳамавийнинг .Муъжамул удабо, асарида буюк астроном, математик олим, тарих, луғат ва адабиёт соҳаларининг етук билимдони Абу Райҳон Беруний 362ҳижрий санада давоми...

2952 11:09 / 22.02.2020