1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мўмин учун хотиржам ҳаёт асослари

16:30 / 27.03.2019 4358 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг:  “Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан!”  (Исро сураси, 37-оят).

2. Ўзингизга ҳаддан ташқари ишонманг: “Эй бурканиб ётган! Ва азоб(сабабчиси)дан четлан!(Муддассир сураси, 1–5-оятлар).

3. Ҳамма нарсага эришаман деб, ўзингизни қийнаманг: “Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар (Таквир сураси, 29-оят).

4. Чорасизлик тузоғига тушманг. Ҳар қандай ҳолатда умид чироғи борлиги ёдингизда бўлсин:  “Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар” (Бақара сураси, 156-оят).

5. Менда ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади, деб ҳаётингизни чигаллаштириб юборманг: “Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик” (Балад сураси, 4-оят).

6. Манманлик ва такаббурликка берилиб, атрофингиздагиларга озор берманг, одамларни ўзингиздан узоқлаштирманг: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз(Ҳужурот сураси, 10-оят).

7. Одамларга эвазсиз ва таъмасиз яхшилик қилинг: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир(Муҳаммад сураси,7-оят).

8. Инсон ёлғизликда бахт ва ҳаловат топмайди. Атрофингиздагиларни севинтиришга ҳаракат қилинг: “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир” (Рум сураси, 21-оят).

9. Ўлимдан қўрқмай, аксинча, ўлим ҳақ эканлигини ҳар доим ёдингизда тутинг: “Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар” (Воқеа сураси, 85-оят). 

10. Одамларга қилган яхшилигингиз ва хайр-саховатингизни унутинг. Уларни миннат қилиб савобингизни гуноҳга айлантирманг: “Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ ғаний ва ҳалим зотдир” (Бақара сураси, 263- оят).

11. Сизга ёмонлик қилганларга ёмонлик билан жавоб берманг, ғазабингизни тийинг: “Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир” (Фурқон сураси, 63-оят).

12. Ҳаловатингизни бузадиганлардан узоқ бўлинг. Қайғуга берилманг: “Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми? У сенинг елкангни босиб турган эди” (Шарҳ сураси, 1–3-оятлар).

13. Ибодатларда собит бўлинг. Намозсиз бахт-саодат бўлмайди: «Намозхонлар»га вайл бўлсин.  Улар ўз намозларини унитувчилардир”  (Мааъуун сураси, 4–5-оятлар).

14. Ҳеч бир амалингиз қиёматга қадар сирлилигича қолади деб унутманг: “Сўнг қиёмат кунида уларга қилган ишларидан хабар берадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” (Мужодала сураси, 7-оят).

15. Бировнинг ҳаққига кўз тикманг. Адолатли бўлинг: “Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди. Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг” (Раҳмон сураси, 7–9-оятлар).

16. Кибрга енгилиб ҳаддан ортиғига даъво қилманг. Қалбингизда дунё ҳаваси ортса, қабристонга боринг: “Кимники кўп сизни машғул қилди. То қабрларни зиёрат қилгунингизча” (Такасур сураси, 1–2-оятлар).

17. Энг қийин патйларда ҳам зинҳор умидсизликка тушманг: “Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», деб айт(Тавба сураси, 51-оят).

18. Яхши кўрган неъматларингизни бошқалар билан баҳам кўриб завқланишни билинг: “Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!” (Фажр сураси, 27–28-оятлар).

19. Ҳар бир амалингиз, ёзганларингиз ортингиздан эргашиб юришини унутманг. Қувватингизни инсонларга манфаат келтирадиган ишларга сарфланг: “Ва албатта, сен улкан хулқдасан” (Қалам сураси, 4-оят).

20. Манманлик қилманг, атрофингиздагиларни эшитинг, самимий бўлинг:  “Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ осурсан. Улар худди суяб қуйилган ходага ўхшарлар. Ҳар қичқириқни зиддиларига ҳисоблайдилар. Улар душмандирлар. Улардан ҳазир бўл. Аллоҳ уларга уруш очсин, ҳақдан қандоқ ўгирилурлар”  (Мунофиқун сураси, 4-оят).

21. Замонавий ҳаёт оддий ҳолатга айлантирган эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш муносабати ҳаётингизни асирига айлантиришига йўл қўйманг: “У: «Сиз мени маломат қилган эдингиз. Ҳа, мен ундан нафсини хоҳладим, бироқ у ўзини сақлади. Агар у менинг амримни бажармаса, албатта, қамалур ва хор бўлгувчилардан бўлур», деди. «Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир, бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», деди” (Юсуф сураси, 32–33-оятлар).

22. Аллоҳ йўлидаги солиҳ дўстларингизни қадрланг: “Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди” (Анкабут сураси, 41-оят).

23. Таъма билан эҳсон қилманг. Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқ эканини унутманг: “Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир” (Оли Имрон сураси, 92-оят). 

24. Хавотир ва қўрқувда яшаманг: “Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт” (Фалақ сураси, 1–5-оятлар).

25. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сахий ва меҳрибон бўлинг: “Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос” (Иброҳим сураси, 42-оят).

26. Ота-онангизни рози қилинг: “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!” (Исро сураси, 23-оят). 

27. Яхши амалларингизни кўз-кўз қилишдан тийилинг: “Агар яхшиликни ошкора ёки махфий қилсангиз ёки ёмонликни афв этсангиз, албатта, Аллоҳ афвли ва қодир зотдир” (Нисо сураси, 149-оят).

28. Ҳар бир амални дин ва дунёингиз манфаатини истаган ниятда амалга оширинг: “Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар” (Юнус сураси, 26-оят).

29. Ҳою ҳавасларга кўнгил боғламанг: “Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?!” (Фурқон сураси, 43-оят).

30. Аллоҳнинг буйруғи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига қатъий амал қилинг: “Сен эса, фақат зикр-эслатмага эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирасан. Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнинг хушхабарини бер” (Ёсин сураси, 11-оят).


Таржимон
Умида Адизова
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хатна қилиш таъкидланган суннатлардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом Хатна қилиш эркакларга суннат, аёлларга икромдирrdquo деганлар. Имом давоми...

5805 21:06 / 31.10.2018
Динимиз тил орқали содир этиладиган гуноҳлардан қайтарган. Хусусан, бундай гуноҳларга ёлғон гапириш, чақимчилик қилиш, ёлғон гувоҳлик бериш, бировнинг обрўсига давоми...

4754 15:17 / 15.07.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиҲаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган давоми...

1888 09:10 / 24.08.2019
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилни ва ундан давоми...

2190 22:00 / 09.08.2019