Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (26-дарс) Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

13:30 / 27.03.2019 5483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муаллиф Шайх Мансур Али Носиф раҳматуллоҳи алайҳи ўз китобларини «Бисмиллаҳ» билан бошладилар. Ҳар бир ишни «Бисмиллаҳ» билан бошлаш мусулмон киши учун зарур. Уламолар «Китоб ёзувчи учун аввало уч нарса вожибдир», дейдилар. Булар – «Бисмиллаҳ», ҳамду сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту дуруддир. Чунки Ҳофиз Абдул Қодир ривоят қилган ҳадисда: «Аллоҳнинг зикри ва «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», дейилган. Яъни баракаси йўқдир. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда эса: «Ҳамду сано билан бошланмаган ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», дейилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш эса Аллоҳ таоло ҳамма нарсада у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини Ўз исмига қўшгани ва у зотга саловат айтишга буюрганлиги учундир. Шунинг учун муаллиф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам «Бисмиллаҳ»дан сўнг ҳамду сано ва саловотга ўтганлар.

– Аллоҳим! Сенга тавфиқ неъмати учун ҳамд айтамиз! Аллоҳим, Сендан энг тўғри йўлга ҳидоят сўраймиз! Пайғамбаринг ва Расулинг, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловоту саломлар айтамиз. Ўзинг у зотни инсонларга раҳмат қилиб юборгандирсан, у кишига ҳидоят ва ҳикматни нутқ қилдиргансан. Шунингдек, у зотнинг ҳидоятларини муҳофаза қилган, бошқаларга етказган ва нурларини кўриб, эргашган Оли байтларига ва саҳобаларига ҳам саловоту дурудлар бўлсин!

Шарҳ: Аслида саловот ва салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилади. Саҳобийлар, жумладан, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оли байтларига «розияллоҳу анҳу», дейилади. Аммо уларни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшиб зикр қилинганда, саловот ва салом ҳам бўлаверади.

– Бундан сўнг: Албатта, ҳадис илми энг қадрли, улуғ, нафи буюк илмлардандир. Чунки унинг мавзуси Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, оғзаки ва амалий асарларидир. Кишилар учун яхшилик ва ҳидоят, ютуқлару саодат шундадир. Ҳадис билан шуғулланувчи – ҳаққа чақирувчи даъватчидир, тўғриликка ҳидоят қилувчи чироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни бошқаларга етказиш учун ёд олган кишини Аллоҳ неъматлантирсин», деганлар. Шунингдек, яна: «Ким менинг умматим учун унинг диний ишидан қирқта ҳадисни муҳофаза қилса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ ва олим ҳолида тирилтирур», деганлар. Бошқа бир ривоятда: «Уламолар жумласида ёзилур ва шаҳидлар жумласида маҳшарга келтирилур», деганлар. (Ишлар қасдга қараб бўлур).

Шунинг учун ва Аллоҳ мени ҳадисга муҳаббатли, унга ўта берилган қилиб яратганлиги учун ҳам ҳадис бўйича бир китоб жамлашни ўйлаб юрар эдим. Бу ҳақда аҳли илмлар билан маслаҳатлашдим, Аллоҳ таолога истиҳора қилдим. Бас, менга осонлик аломатлари кўринди, башорат чироқлари нур сочди. Аллоҳга суяндим. Бу ишимга азму қарор қилдим. Аллоҳдан барака тилаб, китобни таълиф қилишга киришдим. Энг саҳиҳ ва санади олий ҳадис китобларини ҳозир қилдим. Улар: «Саҳиҳ Бухорий», «Саҳиҳ Муслим», «Сунани Абу Довуд», «Жомеъут-Термизий» ва Насаийнинг «ал-Мужтабо»лардир. Булар уммат ичида шуҳрат топган беш асл китоблардир. Уммат улардан ҳадисдаги олий макон учун рози бўлгандир. Чунки булар шариатдаги энг керакли ва энг қимматли нарсаларни ўзида жамлагандир. Балки шариатнинг барчаси шулардир. Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳи айтганларидек: «Ушбу бешта аслдан Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда оз ҳадисларигина четда қолган. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, булар инсон икки дунё саодатига эришиши учун муҳтож бўладиган нарсаларни ўз ичига олгандир».

Шарҳ: Имом Нававийнинг гапидан мазкур бешта китоб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамма ҳадисларини ўз ичига олган экан, деб тушунмаслик керак. Дунё ва охиратга тегишли ҳамма мавзуларда ҳадислар бор, деб тушуниш лозим.

Сўнгра уларга умумий назар солиб чиқдим ва уларнинг ҳаммасини бир китобга жойлашни бошладим. Ўз чанқоғимни босиш ва ҳадис ошиқларига туҳфа қилиш учун бобларини, фаслларини тартибга солиб, таҳрир қилиб чиқдим.

Шарҳ: Энди, мазкур беш асл китобнинг эгалари ва уларнинг илмий мерослари билан танишиб чиқамиз.

(давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ алБағдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар. Насаблари давоми...

6299 13:30 / 22.05.2019
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан давоми...

2062 19:00 / 31.08.2023
. Бани Абдул Ашҳаллик бир аёл деди.Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак, қандай қиламиз,..Ўшандан давоми...

2125 19:00 / 05.01.2023
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши давоми...

3289 14:00 / 17.03.2021