1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик одимлари: Малайзия Саинс Ислом университети

11:17 / 26.03.2019 3232 pdf Ўқиш режими + -
Жорий йилнинг 15-22 март кунлари “GRAND TA’LIM” нодавлат таълим муассасаси “Hilal Travel” туристик ташкилоти билан ҳамкорликда Малайзия давлатига сафар ташкил этилгани ҳақида баён қилгандик.  “GRAND TA’LIM” жамоаси илмий-амалий сафарни давом эттириб,   18 март, душанба куни Малайзия Саинс Ислом  университетига (University Sains Islam Malayziya) - ташриф буюрди. 

  Малайзия Саинс Ислом  университети-(University Sains Islam Malayziya)да жамоани университет ректори, дато профессор  Мусо Аҳмад жаноблари пешвоз чиқиб қаршилади.  


   Учрашув давомида мезбонларга  “GRAND TA’LIM” НТМ фаолияти хусусидаги тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистонимизнинг бой маънавий-маданий  тарихи, ўтмиш буюк алломалари ва тарихий шаҳарлари ҳақида ҳам сўзлаб ўтилди. Ўз навбатида университет вакиллари ҳам Малайзия Саинс Ислом Университети ўқув жараёни,  мавжуд факультетлар ва ўқув дастурлари хақида қисқача сўзлаб беришди. 

Universiti Sains Islam Malaysia (USIM) -  тўлалигича ҳукумат томонидан  молиялаштириладиган,  ривожланиб келаётган давлат ислом университетидир.

  Университет ўз олдига диний фанлар бўйича глобал маълумотнома маркази бўлишни мақсад қилгандир. USIM- олий таълимнинг уникал, ўзига хос моделини тақдим этади. Университети бугунги кунда  ижтимоий ва жисмоний фанларни исломий билимлар билан интеграциялаш- (ўзаро боғланган тарзда ривожлантириш формаси) натижасида тақдим этаётган дастурлари жорий глобал муаммоларни ҳар томонлама ўрганиб, тушуниш ва уларнинг ечимида альтернатив- муқобил таклифларни берувчи илғор университет сифатида ўзини намоён қилмоқда. 

 Университетда  талабалар сони- 11 982 та.

Академик жамоа -ўқитувчилар сони- 571  та. Факультетлар- 9 та. Академик лойиҳалар- 72 та.Чет эллик талабалар- 656 та. Жами битирувчилар- 20027 та.



  Мазмунли кечган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари,  “GRAND TA’LIM”  ва  Малайзия Саинс Ислом  университети ўртасида ўқитувчиларнинг малака ошириши дастурини ишлаб чиқиш, университетнинг малакали устоз педагогларини Ўзбекистонга таълим беришга таклиф этиш каби масалалар мухокама қилинди. 

  Шу куннинг ўзидаёқ университет ҳам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида  Ўзбекистон “GRAND TA’LIM” билан ўтган учрашув хусусида катта фотогаларея жамланмасини жойлаштиргани қувонарлидир. 


“GRAND TA’LIM”, 2019 йил.

Манба
GRAND TA'LIM
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20222023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда давоми...

2402 11:35 / 15.06.2022
Бугун 3 март куни Қуръони Карим ndash Мусҳафи шарифнинг Дорул Ғавсоний нашри навбатдаги янги нашри сотувга чиқдиМусҳафи шарифнинг ушбу янги нашрини давоми...

2756 08:43 / 03.03.2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов араб давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда ифторлик қилди. Бу ҳақда httpst.meuzauz хабар берди. Тадбир давоми...

2101 16:05 / 19.04.2023
13 апрель пайшанбадан 14 апрель жумага ўтар кеча Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23кечаси бошланади.Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар.Бир аъробий давоми...

2247 16:02 / 13.04.2023