1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда Қуръон мусобақаларини рағбатлантириш учун 700 минг АҚШ доллари ажратилди

07:30 / 26.03.2019 1889 pdf Ўқиш режими + -

Миср Вақф вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда миллий ва халқаро Қуръон мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш учун 1,2 млн миср фунти, қарийб 700 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.

Саъди ал-Абад газетасининг хабарига кўра, ушбу маблағлар, аввало Мисрда учта категорияда ўтказиладиган миллий Қуръон мусобақаларининг ғолибларига берилади. Шунингдек, бу пуллар ҳар йили Мисрда ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаси ҳамда ногиронлар ўртасида ташкил этиладиган мусобақа ғолибларига ҳам берилади.

2019 йилнинг 29 март куни Мисрда Шимолий Африка мамлакатлари ўртасида XXVI халқаро Қуръон мусобақаси бошланади. Вақф вазирлигининг билдиришича, ушбу мусобақа уч босқичда ташкил этилади. Биринчиси, диний билим олувчи талаблар ва битирувчилар, иккинчиси Қуръони каримни камида ярмини ёд олган оддий иштирокчилар ва учинчиси 12 ёшгача бўлганлар иштирокчилар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақада қатнашувчиларнинг энг юқори ёши 40 деб белгиланган.  2018 йилги XXV халқаро Қуръон мусобақасида 50 зиёд давлатдан ҳофизи Қуръонлар қатнашган эди. 

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Чилонзор туманидаги .Убай ибн Каъб, жомеъ масжидига аср давоми...

1894 11:33 / 28.02.2022
Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри мусулмонлари маънавий бошқармаси Ислом хаттотлиги санъати бўйича курслар ва маҳорат дарсларига ишга қабул қилиш тўғрисида давоми...

2223 12:30 / 27.05.2021
Шу йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

1972 12:43 / 16.09.2023
Устоз Икром Шарифнинг падари бузрукворлари Маъруф отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

1944 09:57 / 28.10.2023