1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Катта автомобил йўлларига яқин жойлашган масжидлар учун махсус кўрсаткичлар ўрнатилмоқда

09:28 / 25.03.2019 3370 pdf Ўқиш режими + -

Сиз маълум бир юмуш билан шаҳар ичи ёки шаҳар четида автомобилда катта йўл бўйлаб кетиб боряпсиз. Намоз вақти кириб қолди. Намозни ана шу жойга яқин масжидда жамоат билан адо этиш имконияти энди янада осон бўлади. Сабаби Республика бўйлаб катта йўл бўйларига ўша жойга яқин масофада жойлашган масжидларнинг номини ва масофасини кўрсатувчи махсус белгилар ўрнатилмоқда.

Бу юртдошларимиз ҳамда бугунги кунда кенг ривожалантирилаётган  зиёрат туризми асносида мамлакатимизга ташриф буюрувчи хорижий меҳмонларга ўзига хос қулайлик яратади.

Республика бўйлаб жами 210 та (Тошкент шаҳрида 31 та) ана шундай масжидлар учун катта йўл бўйида белгилар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 117 та махсус белгилар ўрнатилиб бўлинди. Март ойининг охирига қадар қолган масжидлар учун ҳам ўрнатилиши белгиланган.

Махсус белгиларнинг аксарияти ўзбек, инглиз ва араб тилларида, фосфор ёзувда тайёрланганлиги эътиборга моликдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда АҚШда сафарда бўлиб турган юртимиз уламолари НьюЙорк шаҳрида ўтказилган Рамазон тадбирларидаги иштирокларини якунлаб, Cинcиннатининг Огаё штатига йўл давоми...

3061 21:41 / 23.04.2022
Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар давоми...

2984 09:33 / 15.02.2019
Айни кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ имомхатибларимиз Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб давоми...

2606 11:51 / 25.04.2022
Қадим Андулисиядаги ун ва нон бозорида, соғлиқни сақлаш мақсадида, муҳтасибнинг назорати остида тумшуқбанд ниқоб тақиш одати шарт қилинган.Ибн Абдийн атТужайбий давоми...

1962 10:30 / 14.07.2021