1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Юшаъ ибн Нун алайҳиссалом

15:10 / 23.03.2019 3119 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи пайғамбарлар борки, исмлари Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, ҳадиси шарифларда ёки набийлар қиссалари ёзилган мўътабар китобларда келган.

Шундай набийлардан бири Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдир. У зот Бану Исроилга Мусо алайҳиссаломдан кейин раҳбар бўлганлар. Тарихчилар орасида Аллоҳ таолонинг «Мусо ўз хизматкорига: «Икки денгиз жамланган жойга етмагунимча, ҳатто узоқ муддат сарфласам ҳам юравераман», деганини эсла» (Каҳф сураси, 60-оят) деган сўзидаги хизматкор йигит Юшаъ алайҳиссаломдир, деганлар бор.

Ҳорун алайҳиссалом вафот этгач, Бану Исроил саҳродаги маълум ҳудудда зое, саргардон бўлиб, «тийҳ» ҳолатида, яъни адашиб-улоқиб юрди. Аллоҳ таоло уларни жазолаб, Сийно саҳросида адашиб юришни тақдир этди. Мусо алайҳиссалом ҳам ўша пайтда вафот этдилар. Мазкур ҳолат қирқ йил давом этди. Бунинг зикри Мусо алайҳиссаломнинг Мисрда кечирган ҳаётлари ҳақидаги қиссада батафсил келади. Муҳими шуки, Бану Исроилдан ким тирик қолган бўлса, Юшаъ алайҳиссалом билан бирга «тийҳ» ҳолатидан чиқди. Улар Байтул мақдисга боришди. У ерда Юшаъ алайҳиссалом Бану Исроилдан қўшин туздилар. Уларни ўн икки уруғ асосида ўн икки қисмга бўлдилар. Юшаъ алайҳиссалом улар билан бирга бориб Арийҳо, сўнг Байтул мақдисни фатҳ қилмоқчи бўлдилар. Юшаъ алайҳиссалом уларнинг ичида тахминан 27 йил Аллоҳнинг китоби – Таврот билан ҳукм юритдилар. Юшаъ алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Бану Исроил яна залолат ва фисқу фасодларига қайтишди.

Ушбу оралиқ даврда Арабистон яриморолидан кўплаб канъоний жамоатлар келиб, Сурияда қарор топишди. Улар Дамашқ, Ҳамо ва бошқа мамлакатларни тузиб, у ерларга мустаҳкам ўрнашиб қолишди. Улар бут-санамларга ибодат қилишган. Энг машҳур санамлари Иштор маъбудаси ва Адунис маъбуди бўлган.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккада Хадийжа исмли аслзода, ақлли, ахлоқли, фазилатли ва бойбадавлат аёл бор эди. У олдинги турмуш ўртоғи вафот этиб, бева қолганидан кейин тижорат учун бошқа давоми...

3523 16:55 / 09.10.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганиш9 қисмАХЛОҚдавоми СИДДИҚrdquo Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечада Маккаи давоми...

4265 05:00 / 07.03.2017
Вақт ўтиши билан аббосийларнинг фаолияти, уларнинг даъватлари тобора кучая борди. Улар ҳижрий 129, милодий 746 йилда очиқ даъватлар билан чиқишди. Марвон ибн давоми...

1219 14:15 / 24.10.2025
Бану Назир қабиласининг йўлбошчиси Каъб ибн Ашраф қирқ отлиқ билан Маккага борди ва Қурайш қабиласини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши курашга давоми...

2599 11:00 / 26.11.2020
Аудиолар

231593 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150102 14:35 / 11.08.2021