1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одамларга сув ташиган подшоҳ

08:00 / 23.03.2019 3475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешидан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига шундай дейди: «Бу дунёда устимдаги жубба билан эртанги кун – Қиёмат кунига ўзим билан олиб кета олмайдиган мешимни қолдириб кетяпман. Вафот этганимдан кейин уларни фалончи подшоҳга олиб бориб беринглар. У дунёсига қўшиб, буни ҳам ортиб олсин». Обид вафот этгач, подшоҳга унинг гапларини етказишди. Подшоҳ: «Бу обид шу биргина кийим билан мешини у дунёга кўтариб кета олмабди, мен бўлса шунча мол-дунё тўплабман», дебди-да, мешкобнинг гапидан таъсирланиб, унинг жуббасини кийди, мешни олди-да, подшоҳликдан воз кечиб, бир умр одамларга сув ташиб юрди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан   

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлим соати келгач, у йиғлади. .Нимага йиғлаяпсиз, эй мўминларнинг амири Сиз туфайли Аллоҳ кўп давоми...

2061 08:02 / 15.04.2020
Овқатланишдаги қайтариқларАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар хонтахтада давоми...

2755 18:01 / 24.09.2020
Каъбул Аҳбор касал ётганида уни кўргани кирганлар .Эй Абу Исҳоқ, сизга қандай муомала қилинади деб ўйлайсиз, дейишди. У киши жавоб бердилар .Гуноҳи учун жазоланган давоми...

2236 08:00 / 20.12.2019
Ҳофиз улкабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий адДоримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга давоми...

4130 21:58 / 27.04.2017
Аудиолар

231458 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149978 14:35 / 11.08.2021