Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (25-дарс). Ҳадис ўрганувчилар одоблари

21:10 / 20.03.2019 5600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Толиби илм аввало, ихлосли, соф ниятли бўлиши керак. Илм талаб қилишда дунёвий ғаразларни, риёсат, мансаб, обрў ва шарафни кўзламаслиги лозим.

2. Ўз юртидаги иқтидорли аҳли илмлардан устоз топиши керак.

3. Ўз устозини ҳурмат қилиши зарур, чунки бу ҳадисни ҳурмат қилиш доирасига киради.

4. Ҳадисларнинг ҳар бир калимасини қунт билан щрганиш лозим. Чунки бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ўрганилади.

5. Ҳадисга тегишли китоб ва маълумотларни тўплаб, ўқиб-ўрганиб юришга аҳамият бериши керак.

6. Илм даражаларидан шошилмасдан, аста-секин кўтарилиш лозим.

7. Ҳадис ўрганиш, ўргатиш ва музокара қилиш учун ғусл қилиб, пок кийим кийиб ҳамда хушбўй нарсаларни сепиб олиш мустаҳабдир. Имом Молик шундай қилар ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман, яхшилаб таҳорат қилмагунимча, ҳадис айтмайман», дер эдилар.

Азиз ўқувчи! Аввало ўзимга, сўнгра сизларга эслатмоқчиманки, биз бу китоб таснифи ва мутолаасига киришар эканмиз, улуғ бир ишга киришаётганимизни унутмайлик.

Аллоҳнинг каломидан кейинги энг мўътабар каломни, Роббил оламийн Расулининг каломини ўрганишга киришмоқдамиз. Бу бошқа китобларни ёзиш ёки ўқишга ўхшаган шунчаки машғулот эмас. Ҳадис ўқиш ибодатдир, ҳадис ўрганиш савобдир. Қолаверса, ҳадиси шарифларда икки дунё саодатининг калити мавжуддир. Уларда ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида нималар қилишимиз лозимлиги кўрсатилган. Бу эса бизнинг катта бахтимиз! Дунёга бир назар солайлик: Ислом ҳидоятидан маҳрум бўлганлар, охирги Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматликдан маҳрум бўлганлар ана шу бахтдан ҳам маҳрумдирлар. Улар ҳали ҳаётда нима қилишни, қайси йўлдан юришни билмай ҳайронлар. Ёки ўзларига ўхшаган ҳайронлардан бирининг амалига, ҳаракатига тақлид қилишга мажбурлар. Дунё муаммолари қаршисида йўл тополмай сарсонлар. Чунки уларнинг тайинли йўл кўрсатувчи юлдузлари йўқ. Улар ҳар бир нарсада қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида бош қотиришга маҳкумлар. Минг машаққат билан топган йўлларининг эса кўзланган мақсадга элтиши гумон. Бордию шундай бўлган чоғда ҳам беш кунлик дунёнинг бирор вақтинчалик матоҳига элтиши мумкин, холос.

Ҳа, атрофга эътибор билан бир назар солинг, энг оддий ва арзимас бўлиб кўринган нарсадан тортиб, энг мураккаб ва аҳамиятли нарсаларгача қаранг, ҳодисаларнинг ҳамма-ҳаммасида сиз билан биз – мусулмонлар учун очиқ-ойдин, икки дунё бахтига эриштирувчи кўрсатмалар бор. Биздан бошқалар юзини қандай қилиб ювишни, ўзини қандай поклашни ҳам билмайдилар. Шунинг учун ҳаммалари ҳар хил йўл тутадилар. Биз эса ҳаммамиз бир хил мустаҳаб, таҳорат, ғусл қиламиз. Бу ишни шариатимиз кўрсатмаси бўйича амалга оширамиз. Шунинг учун бизнинг юз ювишимиз ҳам, покланишимиз ҳам ибодатга айланади. Шунга ўхшаш, ҳар бир ишни ҳам динимиз кўрсатмаси бўйича қилишимиз керак. Бу бизнинг бурчимиз, бахтимиз, бу биз учун тайёр ечимдан фойдаланиш имкони. Бу ҳайронликдан, «Нима қилсам экан», дейишдан қутулиш йўлидир! Натижаси эса аниқ: бу дунёда – яхшилик, охиратда – жаннатга эришиш! Шунинг учун ушбу китобда ўрганадиган ҳадисларимизнинг ҳар бирига амал қилишга киришайлик! Ана ўшанда кундалик ҳаётимизда қиладиган ҳар бир ишимиз ҳам ибодатга айланади. Аллоҳнинг кўрсатмаси билан, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш билан яшаётган бўламиз.

Азиз ўқувчи! Ушбу ҳаётнинг ҳамма соҳаси бўйича келган ҳадиси шарифлар тўпламини ўқишдан олдин ниятни соф қилинг. Аллоҳдан мадад сўранг. Ўқиганингизни тушунишни, унга амал қилиш насиб этишини сўранг.

Азиз ўқувчи! Ушбу китобда ўқиладиган ҳадисларнинг энг ишончли ровийлардан иборат силсиланинг сўнг томонида ўзингиз турар экансиз, шу силсиланинг бош томонида ҳабиб Пайғамбаримиз, шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам турганларини зинҳор унутманг. Ул зот бобаракотнинг суҳбатларини топиб, ҳадисларини ўқир экансиз, ундаги кўрсатмаларга хилоф иш қилишга журъат эта кўрманг.

Аллоҳим! Ўзинг осон қилгин, дилимиз қулфини очгин! Ишимизга ривож бергин! Ўзингнинг сўнгги Пайғамбаринг Суннатларини ўрганиб, унга амал қилишни ният қилмоқдамиз. Шу ниятимизга етказгин! Омин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кишиларга даъват, ваъзнасиҳат, тушунтириш ишларини олиб борувчиларнинг ҳадис саҳиҳ экан, деб, тўғри келган жойда, ҳар бир учраган одамга айтавериши ҳам дуруст давоми...

5949 13:00 / 13.02.2019
Абул Аббос Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, .Эй Аллоҳнинг Расули, менга давоми...

5653 15:49 / 23.03.2017
.Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик ботилдан ҳаққа мойил, осон диндир,, дедилар,.Имом Бухорий гоҳида давоми...

5323 13:50 / 11.03.2020
. . . Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини биздан биримиз ёнидаги одамни танийдиган давоми...

2070 19:00 / 17 апрель