1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Таҳлил қилиш

12:45 / 18.03.2019 3558 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таҳлил – учталоқ қилган кишига хотинини ҳалоллаб бериш мақсадида, унинг хотинини никоҳига олиб, сўнг талоқ қилиш.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол қилувчини ҳам, ҳалол қилдирувчини ҳам лаънатладилар» (Термизий ривояти).

Имом Термизий айтадилар: «Аҳли илм наздида ушбу ҳадисга амал қилинади. Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Умарлар шулар жумласидандир. Шунингдек, фуқаҳо тобеъинлар ҳам шу сўзни айтганлар».

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳмоқ ижарачи ҳақида хабар берайми?» деб сўраган эдилар. «Ҳа, ё Расулуллоҳ» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ҳалол қилувчидир. Аллоҳ ҳалол қилувчини ҳам, ҳалол қилдирувчини ҳам лаънатлаган», дедилар (Ибн Можа ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳалол қилувчи ҳақида сўрашди. У зот: «Йўқ, фақат рағбат-хоҳиш билан қилинган никоҳ жоиз. Алдов-ҳийла никоҳи жоиз эмас. Аллоҳ азза ва жалланинг китобини истеҳзо қилиш мумкин эмас. Токи асалдонидан тотиб кўрсин», дедилар (Абу Ишоқ Жузжоний ривояти).

Бир киши Ибн Умардан: «Бир киши хотинини учталоқ қилди. Бир биродари у билан маслаҳатлашмасдан, ҳалоллаб бериш мақсадида унинг хотинига уйланди. Энди биринчисига ҳалол бўладими?» деб сўраган эди, у: «Йўқ. Фақат рағбат-хоҳиш билан қилинган никоҳ жоиз. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида бу ишни фоҳишабозлик деб ҳисоблардик», дедилар (Ҳоким ривояти).

Асрам ва Ибн Мунзирлар ривоят қилишларича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Ҳалол қилувчи ва ҳалол қилдирувчини ҳузуримга олиб келишса, иккаласини ҳам тошбўрон қилган бўлардим», деганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан аёлни эрига ҳалоллаб бериш ҳақида сўрашганида: «Бу иш фоҳишабозлик», деб жавоб берганлар.

Абдуллоҳ ибн Шарик Омирий айтадилар: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан: «Бир киши амакисининг қизини (яъни, хотинини) талоқ қилиб, сўнг афсусланиб, хотинига рағбат билдирди. Бошқа биров у кишига ҳалоллаб бериш учун унга уйланмоқчи. Шу иш мумкинми? Деб сўрашган эди, у зот: «Агар у ҳалоллаб бермоқчи эканини билса, гарчи йигирма йил ёки шунга яқин муддат яшаса-да, иккаласи ҳам зинокордир», дея жавоб бердилар.

Бир киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога: «Амакимнинг ўғли хотинини учталоқ қилиб, энди афсусланиб ўтирибди», деган эди, у зот: «Амакингни ўғли Раббига осийлик қилган эди, Рабби уни надомат чектириб қўйди. Шайтонга итоат қилган эди, шайтон унга (бу мушкул ҳолатдан) чиқар йўлни пайдо қилмади», деди. «Биронтаси унга хотинини никоҳлаб берса бўлмайдими?» деб сўраган эди, «Ким Аллоҳни алдамоқчи бўлса, ўзини алдаб қўяди», дея жавоб бердилар.

Иброҳим Нахаъий айтганлар: «Биринчи эр ва ёки иккинчи эр ва ё аёл – учовидан биронтасининг нияти ҳалоллаб бериш бўлса, иккинчисининг никоҳи ботил бўлади ва биринчисига ҳалол бўлмайди».

Ҳасан Басрий: «Агар учовидан биронтаси ҳалоллашни истаса, (никоҳни) фосид қилган – бузган бўлади», деганлар.

Тобеъинларнинг имоми Саид ибн Мусайяб: «Аввалги эрига ҳалоллаб бериш мақсадида бирон хотинга уйланган кишининг никоҳи ҳалол эмас», деганлар.

Молик ибн Анас, Лайс ибн Саид, Суфён Саврий, Имом Аҳмадлар ҳам шу гапни айтганлар.

Исмоил ибн Саид айтади: «Имом Аҳмаддан: «Бир киши аёлга аввалги эрига ҳалол қилиб бериш мақсадида уйланмоқчи. Бироқ аёл бундан бехабар. Шу иш жоизми?» деб сўраган эдим, у зот: «У ҳалол қилувчидир. Агар бу билан ҳалоллаб беришни хоҳлар экан, у малъундир», дедилар».

Имом Шофеъий мазҳабларига биноан, агар никоҳ вақтида ҳалоллаб бериш шарт қилинса, никоҳ ботил бўлади.

Аллоҳ таолодан бизларни Ўзи рози бўлган ишларга муваффақ айлашини, гуноҳ ишлардан йироқ қилишини сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли, мағфиратли ва раҳмли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинога олиб борувчи йўллардан рашк қилмасликдир. Яқин одами номаҳрамлар билан шариат белгилаб берган чегараларни бузиб муомала қилганида уни бундан давоми...

3493 11:00 / 29.07.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

3811 18:00 / 10.01.2019
Олимларнинг таъкидлашича, кўз юзасида юпқа парда бўлиб, у қоронғуликда кенгаяди, ёруғликда тораяди. Қачон одам қоронғуликдан ёруғликка ёки ёруғликдан давоми...

1578 18:09 / 22.11.2023
Аллоҳ таоло айтади.Эй инсон, Парвардигоринг сизларга ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда отаонага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан давоми...

4281 17:10 / 08.04.2019