1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БАА Ўзбекистонда халқаро намунадаги «ҳалол» сертификатини берувчи марказни ташкил этишда кўмаклашади

17:29 / 15.03.2019 1956 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон-БАА ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев Ўзбекистон ҳукумати Бирлашган араб амирликлари Энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда Mubadala Utilities компаниясининг бир қатор иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Masdar компанияси билан қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан шамол электр станцияларини қуриш соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Mubadala компанияси билан углеводородларни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, Абу Дабининг ADNOC миллий нефть компанияси билан эксперт-консултацион ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади.

Элёр Ғаниев БАА компанияларини Ўзбекистон туризм соҳасига сармоя киритишни таклиф қилди.

«Биз эришилган келишувлар билан чекланиб қолишни истамаймиз. Республикада 4000 тарихий ёдгорликлар бўлиб, уларнинг 90 фоизини ислом маданияти ёдгорликлари ташкил этади. Биз сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш ва меҳмонхоналарни хусусийлаштириш, шунингдек Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро, Хивада беш юлдузли отелларни қуришни таклиф қиламиз», – деди у.

Йиғилишда Э.Ғаниев хорижлик ҳамкорларга минтақада ягона бўлган халқаро намунадаги «ҳалол» сертификатини берувчи илмий-тадқиқот ва сертификатлаш марказини ташкил этишда иштирок қилиш, шунингдек Навоий ва Наманган вилоятларида қишлоқ хўжалиги, тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва меҳмонхоналар тармоғини ташкил этиш таклифини ҳам берди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Мадина шаҳрида Қирол Салмон анжуманлар марказида биринчи .Умра ва зиёрат, халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда spa.gov.sa манбасига таяниб, давоми...

1587 15:43 / 25.04.2024
Саудия Aрабистони зиёратчилар манфаати учун санитарияэпидемиологик хавфсизлик тизимини такомиллаштиришда давом этмоқда.Икки муқаддас масжидлар бош бошқармаси давоми...

1815 12:30 / 14.06.2021
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти ҳамкорликда .Сиз Имом Бухорийни биласизми, деб давоми...

2289 09:30 / 15.04.2020
Бугун 2021 йил 28 май куни Тошкент ислом институти Ахборотресурс маркази ва .Ҳилолнашр, нашриётматбааси билан ҳамкорликда .Китобхонлик куни, шиори остида китоб давоми...

2251 17:49 / 28.05.2021