1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зеландия Бош вазири фожеани "Террорчилик ҳужуми" деб атади

16:00 / 15.03.2019 2813 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга уюштирилган ҳужумлар дунё ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Икки масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 49 нафар киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда BBС. 

Яраланганлар сони эса 30 дан ортиқ. Мамлакат Бош вазири Жасинда Ардерн фожеани "террорчилик ҳужуми" деб баҳолаган. Бош вазир бугунги кунни мамлакат тарихидаги "энг қора кунларидан бири" деб айтган. Фожеа туфайли дунё давлатлари томонидан Янги Зеландия раҳбариятига ҳамдардликлар билидирлмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади. Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишларини тилади.

BBС тарқатган хабарларга қараганда, ҳозирда ҳужумларга алоқадор дея гумон қилинган уч эркак ва бир аёл қўлга олинган. Аммо полиция мулозимига кўра, бошқа гумондорлар яширинган бўлиши ҳам мумкин. Полиция портловчи ускуналар ўрнатилган бир неча машиналарни тўхтатишган. Ҳозирга қадар қуролланган шахслар сони маълум эмас. Террор ҳаракатини уюштирганлар орасида бошқа давлат фуқаролари мавжудлиги ҳам айтилмоқда. Мамлакат полицияси жиноятчиларни топиш учун кенг кўламли қидирув ишларини олиб бормоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Бектемир тумани .Алибек, жоме масжиди имом ноиби Ибрагимов Аҳмет домла Ибрагимовнинг вафоти муносабати давоми...

1688 11:30 / 10.08.2020
Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср давоми...

1748 12:04 / 20.10.2023
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 1900 дан 2400 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт давоми...

4106 21:33 / 09.03.2024
Саудия Арабистони Ислом молияси тармоғида юқори ўсиш суръатлари гувоҳи бўлмоқда. Бу ҳақда Ислом молияси телеграм канали хабар берди.Жорий йилнинг II квартали давоми...

1990 13:20 / 18.11.2021