1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?

12:29 / 14.03.2019 4279 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ

«У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрарлар» (8-оят).

«У ғазабдан ёрилиб кетай дер».

Ҳа, жаҳаннам кофир ва осийларни кўрганда ниҳоятда дарғазаб бўлади. Унинг ғазаби юқори даражага чиққанидан ёрилиб кетай дейди. Ана ўшандай ҳолдаги жаҳаннамга ташланганларнинг ҳоли нима бўлиши ўз-ўзидан маълум.

«Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрарлар».

Жаҳаннамнинг хизматкорлари кучли, қўпол, бешафқат фаришталардан бўлиб, улар «забония» ва «хазана» деб аталади. Дўзахга қачон кофирларнинг янги гуруҳи ташланса, ҳалиги фаришталар дўқ-пўписа ва азобни яна ҳам таъсирли қилиш учун, улардан «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?!» – деб сўрайдилар. Яъни «Сизларга мана шу ҳолатдан огоҳлантирадиган пайғамбар келмаганмиди, кофир бўлишнинг оқибати ёмонлигидан сизни огоҳлантирмаганмиди? – дейдилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми давоми...

1751 19:00 / 01.08.2023
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Эй аҳли китоблар Тавротга, Инжилга ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага тўлиқ амал қилмагунингизча давоми...

1815 19:00 / 07.01.2025
Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб, уларни бўлинмасликка, ихтилофга тушмасликка, ўзларидан аввалги ўтган аҳли китобларга ўхшамасликка чақиради. Бу ҳақда Ўз давоми...

2641 19:00 / 30.11.2021
Аллоҳ таоло Зумар сурасида шундай марҳамат қилади Менинг номимдан айт .Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг давоми...

5590 06:04 / 17.11.2018