1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда Қуръони каримни тарқатиш кампанияси бошланди

07:30 / 13.03.2019 2459 pdf Ўқиш режими + -

Бундан кўзланган асосий мақсад, Африкада кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон аҳолисига, нисбатан камбағал деб топилган давлатларга Қуръони каримни тарқатиш иборат, деб хабар беради Мисрнинг Ал-Дастур газетаси.

Миср Вақф вазирлиги хатиби Шайх Аҳмад Жалол раҳбарлигида ташкил этилган ва мисрлик фидойи ёшлар томонидан амалга оширилаётган ушбу кампания ҳанузга қадар Қуръони каримни тахтачаларга ёзиб ўрганаётган Гвинея каби давлатларда яшайдиган мусулмонларга Каломуллоҳни китоб шаклида етказишни ўз олдига мақсад қилган. Кампания аввалида 20 минг дона Қуръони каримни жамлаш учун аҳолига мурожаат этилган, бироқ қисқа фурсат ичида тўпланган мусҳаф 40 мингдан ошиб кетган.

Тадбир қатнашчиларидан бўлган Муҳаммад Саййиднинг айтишича, хорижга ҳадя этиладиган Қуръонларнинг охирги бетига Ал-Азҳарнинг муҳри босилади. Ўртача ҳолатда бўлганлари Мисрнинг айрим ҳудуддаги аҳолисига тарқатилади, қолганлари эса масжид ҳамда Қуръони каримни ўргатиш марказларига берилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Нукус шаҳридаги .Муҳаммад ибн Аҳмад алБеруний, ўрта давоми...

1541 20:31 / 28.11.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият давоми...

2397 17:50 / 18.04.2023
Islom.uz интернет портали қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилишини эълон қилади 2 та сайт муҳарририУшбу вазифаларга қўйиладиган талаблар мазкур йўналишда давоми...

7465 06:44 / 14.07.2018
Кардифф университетининг Ислом ва инглиз тадқиқотлари маркази ислом динига қизиқувчилар учун масофавий таълим курсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2409 10:43 / 11.02.2019