1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмита: Юртимизда диний манбалар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт!

10:23 / 12.03.2019 4210 pdf Ўқиш режими + -

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти. 

Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши келтириб ўтилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмита


Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 16 январь куни .Кўкалдош, ўртамахсус ислом билим юртининг 4босқич талабалари устози билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг давоми...

1889 17:19 / 18.01.2024
Қозоғистоннинг Миллий Республика байрами муносабати билан илк бор ўтказиладиган I Халқаро Қуръон мусобақасида Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси давоми...

1945 09:59 / 06.11.2023
Қирғизистон Республикаси Ош шаҳрида Чубак ҳожи Жалиловнинг ёрқин хотирасига бағишланган Азон мусобақасиrdquo бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистонлик муаззин давоми...

1618 14:44 / 28.05.2023
Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки беш гуруҳи зиёратчилари Мадинаи мунавварадан эҳром боғлаб Макка сари йўлга чиқишди. Вилоят бош имомхатиби Жасурбек домла давоми...

2047 21:18 / 07.06.2023