1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жаҳон банки Аракан мусулмонларига ёрдам берди

15:07 / 11.03.2019 2052 pdf Ўқиш режими + -

Мьянмадаги босимлар туфайли Бангладешга кўчиб ўтиб, муҳожиротда яшаётган араканли мусулмонларни ижтимоий ва гуманитар қўллаб-қуватлаш учун Жаҳон банки томнидан 165 млн. АҚШ доллар ёрдам пули ажратилди, деб хабар беради IQNA.

Ушбу маблағ қайтариб олмаслик шарти билан Бангладеш томонидан муҳожир мусулмонларга етказилиши учун Бангладеш ҳукумати ҳисобига ўтказилган. Хабарда айтилишича, ушбу маблағ муҳожирлар яшаётган лагерлар орасидаги йўлларни, сув иншоотларини созлаш, кўприкларни таъмирлаш ва кўчаларини кечаси ёритиш учун сарфланади.

БМТнинг маълум қилишича, 2017 йилнинг август ойида Мьянма армияси томонидан маҳаллий араканли мусулмонларга етказилган босимлар натижасида улар ўз ерларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар. Ҳозирда Бангладеш ҳудудида 745 минг атрофида араканли мусулмонлар муҳожирликда яшамоқда. Мьянма ҳукумати аракан аҳолисини ўз юртларига қайтариш  бўйича берган ваъдасини бажармаяпти.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда жуда ҳам қувончли хабар эшитдим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг давоми...

1102 11:56 / 19.03.2025
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш давоми...

674 14:33 / 25.11.2025
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номларидан, у кишининг мухлислари томонидан ичимлик сувига муҳтож мусулмонларга инъом қилинган навбатдаги қудуқ давоми...

1580 16:30 / 27.05.2021
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган болалар учун 1сонли Мурувватrdquo интернат уйини бориб кўрди. Ўзбекистон ndash ижтимоий давлат. Бу давоми...

2118 12:20 / 20.03.2024