1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиянинг энг катта янги масжидида биринчи азон айтилди

11:35 / 07.03.2019 3215 pdf Ўқиш режими + -

Истанбулда қад рослаган “Чамлижа” жоме масжиди бугун расман очилди ва биринчи азон айтилди, одамлар намоз ўқишга келдилар, деб ёзади Туркиянинг SABAH газетаси.

Ушбу масжид нафақат Туркия, балки дунёдаги саноқли энг йирик масжидлар қаторидан ўрин олмоқда. Масжидни тиклаш ишлари 2013 йилда Туркиянинг ҳозириги Президенти, у пайтда Бош вазир лавозимида ишлаган Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигида бошланган эди. Масжид замонавий ва Усмонли-Салжуқ меъморчилигининг нозик қиррларини ўзида мужассам этган ноёб иншоот сифатида тарихга муҳрланди.

Истанбулнинг ҳамма нуқтасидан кўзга ташланадиган бу ҳашаматли обидани олтита баланд минора ўраб турибди. Улардан тўрттасининг баландилиги 107.1 метр, иккитаси 90 метрни ташкил этади. Бинонинг ўртасида 72 метр баландликдаги катта қубба жойлашган. Қуббанинг ич қисмига Аллоҳнинг исмлари ёзилган.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 63 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжид комплекси таркибида 11 минг метрли музей, 3.5 минг метрли маданият саройи, 3 минг метрли китобхона, минг кишига мўлжалланган конференцлар зали, 8 та санъат устахонаси, 3,5 мингта автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ қурилган. Масжиднинг асосий дарвозасининг кенглиги 5 метр, баландлиги 6,5 метр ва оғирлиги 6 тоннани ташкил этмоқда.
 

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1204 22:30 / 21.02.2025
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

1508 13:52 / 30.10.2023
Бугун 2019 йил 7 октябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ сафарларининг иккинчи кунини Самарқанд шаҳридаги Абу Муҳаммад давоми...

3235 18:59 / 07.10.2019
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1897 14:54 / 30.05.2023