Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Табароний раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу вафот этар чоғи йиғладилар. У кишидан:
– Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрашди.
– Валлоҳи, мен ўлим азобидан қийналиб ёки ортимда мол-дунё қолиб кетаётгани боис йиғлаётганим йўқ, – дедилар. – Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Инсонлар икки ҳовучдирлар. Бир ҳовучи жаннатда, бир ҳовучи эса дўзахда», деганларини эшитганман. Мана шу ҳовучлардан қайси бирида эканимни билмаганимдан йиғламоқдаман», – дедилар Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан