1442 йил 10 рабиъус сони | 2020 йил 26 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хизматкор шайтон

07:30 / 28.02.2019 3141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтон хизматкор қиёфасига кириб, йигирма йил Жунайд Бағдодий ҳазратларининг хизматин қилган экан. Аммо бирор марта у зотнинг кўнглига васваса сололмабди.

Бир куни:

– Эй устоз, сиз менинг кимлигимни биласизми? – дебди.

– Сен лаънати Иблиссан, сени келган кунингдан бери танийман, – дебди Жунайд ҳазратлари.

– Сиз каби юксак даражага эришган яна бирор зотни билмайман. Йигирма йилдан бери сизни бирор ножўя ишга боғлай олмадим, – дебди шайтон.

– Даф бўл, малъун! Ҳозир менга ўзингни яхши кўрсатиш учун хушомад қиляпсан. Йигирма йилда қила олмаганингни йигирма сонияда қилмоқчисан? Йўқол кўзимдан, – дебди у зот.

Юсуф Товаслий,

«Ҳикматлар хазинаси» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Исҳоқ ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Байтулмидросда бир гуруҳ яҳудийларни Аллоҳнинг динига чақирганларида, улардан Нўъмон ибн Амр давоми...

2036 11:10 / 20.08.2019
Марвазийдан ривоят қилинади .Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга .Онам сизни тушларида давоми...

2016 08:06 / 27 июнь
Одам боласи шуҳрат ва риёсат кетидан қувадиган бўлса, хатолари кўпайиши ва ношаръий ишларни қилиши эҳтимоли кучаяди. Шуҳратпарастлик ва мансабпарастлик ўз давоми...

2493 18:00 / 23.01.2019
Абу Воил Салама ибн Шақиқдан ривоят қилинади .Асвад ибн Ҳилолнинг олдига кириб, .Қанийди сен ҳам, мен ҳам бу дунёдан ўтиб кетган бўлсак,, дедим. У .Жуда ёмон сўз давоми...

813 07:12 / 09.09.2019
Видеолар

197 09:58 / 21 ноябрь
Аудиолар

47368 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Топ рейтинг www.uz Openstat