1446 йил 3 рабиъус сони | 2024 йил 06 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

Аброр бандалар

11:30 / 23.02.2019 5744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаршимизда баҳор таровати ўзини намойиш қилгани шай турибди. Қишнинг совуқ кунлари, узун тунлари ортимиздадир энди. “Қиш – мўминнинг баҳори” рукнида бериб борилаётган мақолалар ҳам охирлаб қолди. Асосан турли нафл ибодатларга бағишланган туркум мавзудаги мақолаларнинг сўнгисини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Уни “Аброр бандалар” деб номладик. Шояд, нафл ибодатлар сабаб биз ҳам аброр бандалар қаторида турсак...

Оли Имрон сурасида  Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“...Роббларига тақво қилганлар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, уларда мангу қолурлар. Бу Аллоҳ ҳузуридан зиёфатдир. Аллоҳ ҳузуридаги нарса аброрлар учун яхшидир(198-оят).

Кофирларга озгина матоҳ – бу дунёнинг вақтинчалик ҳаёти, мўминларга эса шунча нарса – жаннатлар, абадий ҳаёт, Аллоҳнинг ҳузуридан зиёфат. Фақат мўминлар бу нарсаларга сазовор бўлиш учун яхши амалларда бардавом бўлсалар бўлди.

Инсон сурасининг 5-оятида:

Албатта, аброрлар кофур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар…”,  дейилган.

Кофур – ичимликни хушбўй ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб, араблар у аралашган шаробни энг яхши шароб ҳисоблашади. Тафсирчиларимиз, оятдаги «кофур»дан мурод жаннатдаги булоқнинг исми, деганлар.

Албатта, аброрлар неъматланишдадирлар” (Инфитор сураси, 13-оят).

Чунки уларнинг номаи аъмолларидан бу дунёда қилган яхшиликлари: иймон-эътиқодлари, ибодатлари, солиҳ амаллари, чиройли, гўзал хулқлари, қилган хайр-эҳсонлари ва бошқа савоб ишлари ҳақида муфассал маълумотлар чиқади. Ана ўша яхшиликлари учун Робблари – Қиёмат кунининг эгаси – Аллоҳ таоло уларни жаннатга киритиш ила мукофотлайди.

Энди Мутоффифин сурасининг 18 –22-оятларига диққат қилайлик:

Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадир.

Йўқ! Қиёматни ёлғонга чиқарувчилар бўлмағур гапни айтадилар. Қиёмат албатта қоим бўлади. У кунда, аввал айтиб ўтилганидек, фожирлар азобларга дучор бўладилар. Аброрларнинг китоблари эса «иллиййийн»да бўлади.

«Иллиййийн» не эканини сенга нима билдирди?!

Яъни «Сен «Иллиййийн» нима эканини қаердан ҳам билар эдинг, унинг моҳияти шундай каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!

У ёзилган китобдир.

«Иллиййийн» луғатда «улув» – «олийлик» сўзидан олинган бўлиб, «энг олийлик» деган маънони билдиради. Ушбу оятнинг таърифидан эса у аброр одамнинг бу дунёда қилган каттаю кичик амаллари ёзиб юрилган «номаи аъмол» китоби эканини билиб оламиз.

«Иллиййийн» жаннатнинг энг олий, юқори даражасидир. Демак, аброр – яхши бандаларнинг амаллари ёзилган китоблари ўзлари абадий қоладиган жойда – жаннатда туради. Уларнинг яхшилик аломати эканига яна бир белги бу!

Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўлурлар.

Ҳа, Аллоҳ таоло тақводор мўмин бандаларнинг номаи аъмол китобларини олиймақом жойга қўйиш билан кифояланиб қолмасдан, У Зотга муқарраб фаришталар унга гувоҳ ҳам бўладилар. Номаи аъмол китоблари ана шундай эҳтиромга сазовор бўлганидан кейин...

Албатта, аброрлар неъматланишдадирлар.

Яъни кўзинг уларга тушиши билан, чеҳраларидан фаровонликда юрганлари кўриниб туради. Чунки қиёмат кунининг шиддатли даҳшатларидан ўтиб, фожирларнинг номаи аъмол китоби ҳам, ўзи ҳам «сижжийн» – дўзахнинг энг тор жойи, энг қаърида эканини кўриб туриб, ўзининг номаи аъмол китобини ҳам, ўзини ҳам жаннатнинг энг олий мақомида кўриш саодати уларнинг юзида балқиб турмай, кимнинг юзида балқисин?! Жаннатда қўйилган атрофи гўзал пардалар билан ўралган баланд сўриларда ястанган ҳолда ўзи учун Аллоҳ таоло томонидан берилган сон-саноқсиз, битмас-туганмас, васфига ҳар қандай сўз ожиз бўлган нозу неъматларга мамнуният ила назар солиб турган тақводор мўминнинг чеҳрасидан фаровонлик, бахт-саодат аломати балқимай, кимнинг чеҳрасидан балқисин?! Ҳа, жаннатдаги бандаларнинг битмас-туганмас бахт-саодатда эканликларини ҳар қандай шахс бир кўришдаёқ билиб олади, уларнинг ҳолини биров тушунтиришига ёки ўзлари айтиб беришларига ҳожат ҳам йўқ. Аммо бу дунёда иймон-эътиқод, тақво ва ибодат ила ўтган бандаларнинг жаннатдаги роҳат-фароғатлари бу билан тугаб қолмайди... Биз билмаган яна қанча неъматлар ҳам аброрлар учун муҳайё қилинган.

Аллоҳ таоло ибодатларимизни Ўзи қабул қилсин. Хато-нуқсонларини афв айласин. Аброр бандалардан бўлишимизни насиб этсин.

“Тафсири ҳилол” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Инсон... У нимаси билан бошқа жонзотлардан мукаррам бўлди У кимки, фаришталар унга таъзим саждасини қилдилар Дунёда ҳамма нарса унинг хизматида, солиҳ амаллари давоми...

5990 20:30 / 05.01.2021
Ойнадан қор парчаларининг ўйноқлаб тушишини, шиддат билан ёғаётган ёмғирни кузатиб ўтирираркансиз, беихтиёр Роббим, қудратинг олийrdquo дейсиз. Аллоҳнинг кўзимиз давоми...

4915 15:00 / 31.12.2020
Эрталаб иш, ўқиш ёки бошқа бир сабаб билан йўл четида кетиб бораркансиз, кузнинг оёғингиз остига тўшаган гилами ndash олтин япроқларга бефарқ ўтиб кетмасангиз керак. давоми...

3190 15:00 / 27.11.2020
Қиш кунлари бир киприк қоққунча ўтиб кетади. Жуда ҳам қисқалиги сабаб кўп ишларга улгурмай ҳам қоламиз. Аммо шу қисқа фурсатда қанча кўп савоб олиш имкони бўлса, давоми...

22956 11:00 / 10.01.2023
Аудиолар

131173 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51686 14:35 / 11.08.2021