1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Шайтонларга жаҳаннам азобини тайёрлаб қўйдик

10:03 / 23.02.2019 4582 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

«Ва батаҳқиқ, Биз дунё осмонини чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва уларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик. Ва у(шайтон)ларга ловуллаган олов азобини тайёрлаб қўйдик» (5-оят).

Бу ояти карима назаримизни осмоннинг жамолига жалб этади. Ҳақиқатан, қоронғи кечадаги юлдузли осмоннинг кўриниши кўп ажойиб, сеҳрли. Айниқса, саҳрода, денгизда ва шу каби очиқ жойларда кетаётган кишилар учун бу манзара яққол кўринади. Шу билан бирга, мазкур юлдузлар шайтонларга отиладиган учқунларнинг ҳам манбасидир. Жаноби Пайғамбаримиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида араб фолбинлари «Бизнинг шайтонларимиз осмонга чиқиб, ғайбдаги нарсаларни билиб беради», деб мақтанар эдилар. Қуръони карим буни рад этиб, бу дунёда юлдузлардан ажраб чиққан учқунлар шайтонларни қувиб ҳайдашини, у дунёда эса уларга Аллоҳ таоло жаҳаннам азобини тайёрлаб қўйганини таъкидламоқда.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Сабрлилар, ростгўйлар, итоаткорлар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда мағфират сўровчилардир.Ушбу сифатлар Ислом жамияти аъзоларининг ҳар бири учун зарурий давоми...

3193 17:00 / 09.12.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Айт .Агар ростгўй бўлсаларингиз, айтингчи, сизга Аллоҳнинг азоби ёки Соат келса, Аллоҳдан ўзгага давоми...

507 19:00 / 11.11.2025
Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда давоми...

4245 15:06 / 21.11.2018
Жуда ҳам ажабланарли ҳол. Ушбу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиниб, насороларнинг ақийдалари бузуқлигига ҳужжат келтирилади .Сен давоми...

1404 19:00 / 25.02.2025