1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг фазллари

15:00 / 19.02.2019 3201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

VII

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирларининг қуръаси чиқса, ўша аёлларини ўзлари билан бирга олиб чиқар эдилар. Ана шу тартиб билан бўлса керак, Савда бинти Замъа онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Хайбар ғазотида иштирок этганлар.

Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи «Тобақот» китобида зикр қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжадан Савда бинти Замъа онамизга саксон васақ хурмо ва йигирма васақ арпа ажратган эканлар.

Аммо вақт ўтиб бориши билан Савда бинти Замъа онамиз ўзларида қарилик аломатларини яна ҳам кўпроқ сезиб борар эдилар. Бунинг устига, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Савда онамизни талоқ қилар эмишлар», деган гап ҳам тарқалди. Савда онамиз учун мана шу гап катта мусибат бўлди. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари бўлишни ўзлари учун энг буюк бахт деб билар эдилар. Савда онамиз нима қилиб бўлса ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишга чора ахтара бошладилар.

Абу Довуд, Аҳмад ва Бухорийлар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда, олдимизда қолишларида бизнинг баъзимизни баъзимиздан устун кўрмас эдилар. Ҳаммамизнинг олдимизга кириб, айланиб чиқмаган кунлари оз бўлар эди. Тегмасалар ҳам, ҳар бир аёлнинг ёнига кириб чиқар, навбат куни келганнинг олдида ётиб қолар эдилар. Савда онамиз ёши катта бўлиб қолганда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ажралишларидан қўрққанда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг куним Оишага бўлсин», деди.

Биз «Мана шу ва шунга ўхшаганлар ҳақида Аллоҳ таоло «Агар аёл киши ўз эридан зуғум ва юз ўгириш ‎содир ‎‎бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро ‎сулҳга ‎келишишларида уларга гуноҳ ‎йўқ»ни нозил қилган», дер эдик».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Мен Савдадан бошқа тутими ва сийратида унга ўхшашни ёқтирадиганим аёлни кўрмадим. У ёши катта бўлганда:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сиздаги (ҳаққим бор) кунимни Оишага бердим», деди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага икки кунни – ўз кунини ва Савданинг кунини тақсим қилар эдилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Аввал ҳам бир неча бор такрорлаганимиздек, оналаримизнинг баъзиларининг ёши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларидан катта эди. Жумладан, Савда онамизнинг ҳам.

Ёшлари ўтиб қолганда у киши мазкур ҳолатлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ҳам қийинчилик туғдириб, мени ёқтирмай қолмасинлар, деб ўз кунларини у зотнинг энг ёш ва маҳбуб аёллари Оиша онамизга ҳадя этганлар. Шунинг учун ҳам Оиша онамиз Савда онамизни яхши кўрар ва тутимда, сийратда ўша кишига ўхшашни хоҳлар эдилар.

Албатта, бундай фидокорликни амалга ошириш аёл киши учун катта жасорат. Бу ишни фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқинларида туришнинг ўзи ҳам бахт деб билган аёлгина қилиши мумкин. Савда онамиз бу масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилганларида:

«Мен сизнинг завжаларингиз қаторида қайта тирилишимни хоҳлайман», деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг бу илтимосларини қондирганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёлдир. Аллоҳ таоло дунё аёлларидан уни танлаб олди ва мартабасини улуғ қилди. Унинг исми ndash Марям бинт Имрон. Қуръони давоми...

3008 08:55 / 04.06.2021
Умму Салама розияллоҳу анҳо оммавий ҳижратдан анча олдин ҳижрат қилиб, Мадинаи Мунавварада оилалари билан истиқомат қилишни бошладилар. Бу вақтда оила давоми...

4598 12:00 / 01.08.2019
Ислом ўзининг одилона ҳукмлари ила аёл кишига нисбатан қаттиқ таклифларни қўймаслик қоидасига биноан, уларни жангда қатнашиш масъулиятидан озод қилди.Шунга давоми...

2782 20:05 / 04.09.2019
Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар Маймуна онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларини ҳайзли пайтларида иштон давоми...

2308 17:10 / 26.02.2020
Аудиолар

135322 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55572 14:35 / 11.08.2021