1440 йил 14 шаввол | 2019 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мақолалар

Саловатнинг каффорати

07:00 / 19 февраль 1706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Робия ул Адавиянинг отаси Исмоилнинг уч қизи бор эди. Тўртинчи қизи туғилганида исмини Робия қўйди. Ота жуда камбағал бўлиб, Робия туғиладиган кунларда, бу рўзғорда ҳеч вақо йўқ эди. Бу ҳолатга онаси йиғлаб, эрига дедики:

– Фалон қўшнидан озгина чироқ мойи сўрайсизми?

Робиянинг отаси бошқа ҳеч кимдан бирор нарса сўрамасликка аҳд қилган эди. Лекин аёлини хафа қилмаслик учун қўшниникига борди. Аммо унинг эшигига бориб, эҳтиёжини сўрамай ортига қайтибди.

– Эшикни очишмади, – деди у.

Ўша кеча Исмоил тушида Муҳаммад алайҳиссаломни кўрди. Ул зот унга шундай дедилар: «Сира хафа бўлма! Туғилажак қизинг шундай аёл бўладики, умматимдан 70 минг одамга шафоат қилади. Эртага бир қоғозга: «Сен ҳар кеча Пайғамбаримиз алайҳиссаломга юз саловати шариф, жума кечалари тўрт юз саловат айтардинг. Бу жума кечаси унутиб, саловат айтмадинг. Бунинг каффороти сифатида шу ёзувни сенга олиб келган одамга тўрт юз олтин бер», деб ёзиб, уни Басра волийси Исо Зоданга етказ», дедилар.

Робиянинг отаси уйғониб, Муҳаммад алайҳиссаломни тушида кўриш бахтидан йиғлаб юборди. Дарҳол ўрнидан туриб, айтилганларни бажарди. Сўнгра Исо Зоданинг олдига борди. Волий хатни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тилга олганининг шукронаси учун минглаб олтинларни фақирларга садақа қилиб берди. Робиянинг отаси Исмоилга ҳам хатда ёзилганга қўшиб яна кўп олтин бериб, эҳтиёж сезса, яна келаверишини тайинлади.

Исмоил олтинларни олиб, керакли эҳтиёжларини таъминлади. Шундай қилиб, улар қизларига чиройли таълим-тарбия бериб вояга етказишди.

Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан бири ўлимни эслашдир.Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига давоми...

2078 21:09 / 27.11.2018
Имом Ибн Қаййум .Жавабул кафий лиман саъала ан даваиш шафий, китобида қуйидагиларни айтган .Фикрларнинг энг олийси, энг буюги ва энг манфаатлиси Аллоҳ ва охират давоми...

875 20:30 / 24 январь
Халқаро конференцияларнинг бирида одам анатомияси соҳасидаги машҳур олимлардан бири, таиландлик профессор Тажасат Тажасан сўзга чиқиб, инсондаги асаб тизими, давоми...

2254 19:40 / 17 апрель
Қуръони каримнинг таъсири ҳақида воқеий ҳикояМен Саудия пойтахти АрРиёз шаҳрида инглиз тилидан таржимонлик қилар эдим. Америкадан Сурияга кўчиб келган бир давоми...

2490 19:01 / 07.12.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat