1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Аракан муҳожирларига 60 миллион долларлик ёрдам кўрсатилди

16:15 / 18.02.2019 2235 pdf Ўқиш режими + -

Бангладешда қўним топган аракан муҳожирларига АҚШ томонидан БМТ билан ўзаро ҳамкорлик лойиҳаси доирасида 60 млн. долларлик гуманитар ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради IQNA.

Ушбу гуманитар ёрдам муҳожирлар учун лагерлар қуриш, озиқ-овқат етказиб бериш, ичимлик суви билан таъминлаш, тиббий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва таълим бериш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Маълумки, 2017 йилнинг август ойидан бошлаб Мьянма давлати томонидан олиб борилаётган мунтазам босимлар натижасида 1 миллионга яқин Аракан мусулмонлари ўз ерларини тарк этишга мажбур бўлган бўлса, шу пайтгача 6 минг атрофида мусулмонлар урушлар қурбонига айланган.  Шу сабабдан ҳам БМТ томонидан Мьянма армияси ўз фуқароларига нисбатан олиб бораётган қаттиққўллиги сабаб, дунёдаги энг ёмон армия сифатида танқид остига олинган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган давоми...

1348 17:22 / 01.11.2024
2023 йил 15 сентябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт давоми...

1935 16:08 / 16.09.2023
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров икки давлат ndash Ўзбекистон ва Россия давлатлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган йиғилишда қатнашиш учун давоми...

1944 15:30 / 27.05.2024
Хабар берилишича, транспорт воситалари ҳаракати тўхтатиладиган кўчалар 9 июль куни соат 0000 дан соат 0700 га қадар ёпиқ бўлади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳокимлиги давоми...

1732 17:15 / 08.07.2022