1444 йил 21 муҳаррам | 2022 йил 18 август, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гуноҳнинг давоси

08:00 / 16.02.2019 3353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалби оламни ёритган улуғ авлиё Боязид Бистомий ҳазратлари бир куни руҳи хасталарни даволайдиган маскан ёнидан ўтаётган эди. Қараса, жиннилар бир табибнинг атрофига тўпланиб, ундан дардларига даво сўрашарди. Табиб ҳам жинниларни даволаш билан машғул эди. Замон авлиёси ундан сўради:

– Эй табиб, гуноҳкорлик касалига йўлиққанлар учун ҳам дори-дармонинг борми?

Табиб ўйланиб қолди. Ўша онда шу ердаги жиннилардан бирининг бақиргани эшитилди:

– Шу дарднинг давосини мен айтайми?

– Давоси нима экан? – сўради кароматлар соҳиби.

Жинни шундай деди:

– Тавба ўтини истиғфор япроғи билан алмаштирасан, кўнгил косасига қуйиб тавҳид тўқмоғи билан чиройли қилиб туясан. Сўнг инсоф элагидан ўтказиб, кўз ёши билан хамир қорасан. Ишқ оловида пиширасан. Ичига муҳаббат асалидан қуйиб, қаноат қошиғи билан эрталаб ва кечки пайт бир қошиқдан еб турасан.

Боязид Бистомий ҳазратлари юрагига ўқ теккан кишидек титраб кетди. Шунчалик йиғладики, кўз ёши соқолини ҳўл қилиб юборди.

 Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишадиЖавоб қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси давоми...

1169 19:04 / 08.05.2020
Муслим ибн Саъднинг жияни синглисининг ўғли Абдуллоҳ айтади.Ҳаж қилишни ният қилдим. Муслим тоғам менга ўн минг дирҳам пул бериб, .Мадинага борсанг, у ердаги энг давоми...

2581 07:10 / 27.04.2019
Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Алий ибн Исҳоқ Тусий шундай деган.Биз Исмоил ибн Абдурроҳман Собунийга бир жуз ҳадис ўқиб берардик. Ўша жуздан озгина миқдор қолганда, у давоми...

522 16:00 / 05.11.2020
Абу Алийя айтади .Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга .Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар, деб, давоми...

698 08:04 / 18.11.2020
Аудиолар

86475 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

15624 14:35 / 11.08.2021
Топ рейтинг www.uz Openstat