1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фарғонийнинг 500 йил аввал кўчирилган китоби нусхаси Фарғонага қайтарилади

09:33 / 15.02.2019 2981 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ҳамда Америка Қўшма Штатлари ўртасида маданий-гуманитар соҳасидаги алоқалар ҳам янги босқичга чиқмоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида имзоланган меморандум асосида мамлакатимиз кутубхоначилари шу кунларда АҚШда ахборот-кутубхона фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганмоқда.

АҚШ Давлат департаменти ҳар йили дунё бўйлаб 5 мингга яқин мутахассисларни “Етакчилар учун халқаро меҳмонлар дастури” асосида тажриба алмашиш ва малака оширишга таклиф этади. Кутубхоначиларимиз Вашингтон, Портленд, Айова, Буффало шаҳарларидаги давлат ва жамоатчилик кутубхоналари, олий таълим муассасаларида кутубхоначилар тайёрлайдиган факультетлар, архив, музей каби муассасалар иш фаолияти билан танишмоқда.

АҚШ Миллий кутубхонаси, яъни, Конгресс кутубхонасининг Африка ва Яқин Шарқ бўлимида мамлакатимизга оид кўплаб нодир манбалар сақланади. Буюк аждодларимизнинг дурдона асарлари Конгресс кутубхонасининг бойлиги ҳисобланади. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Ибн Сино каби боболаримизнинг ғарб тамаддунида ўзига хос ўрин тутган асарлари мавжуд.

– Жорий йилда Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ташкил этилганига 120 йил тўлади, – дейди мазкур ахборот-кутубхона директори Шоҳидбек Аслонов. – Бугунги кунда ушбу санага жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Шу боис Аҳмад Фарғонийнинг турли мамлакатлардаги асарларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. XIX асргача астрономия илмида асосий дарслик сифатида ўтилган “Самовий жисмлар ҳаракати ва умумий илми нужум” китобининг 1493 йилда лотин тилида чоп этилган нусхасининг электрон кўриниши Фарғона вилоят ахборот кутубхона марказига тақдим этилди.

Шунингдек, худди шу китобнинг 1669 йилда араб ва лотин тилида чоп этилган ва бугунги кунда китобнинг асл нусхаси Айова штати университетининг кутубхоначилик ишлари ва ахборот технологиялари факультетида сақланиб келинаётир. Мазкур китобни ҳам электрон кўринишга ўтказиб, Фарғона кутубхонасига тақдим қилиш бўйича келишувга эришилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг ҳикматига кўра, инсонларга турли тақдирлар битилган. Кимдадир беморлик, кимдадир камбағаллик ва ҳоказо синовлар. Инсон ўша синовларни бардош давоми...

2324 16:20 / 26.12.2022
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан талабалар давоми...

1382 16:12 / 25.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг давоми...

1533 09:00 / 19.08.2022
Одатда одамлар каттакатта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети АҚШ талабаси ҳам ажабтовур давоми...

3331 15:04 / 24.10.2018