1440 йил 15 шаввол | 2019 йил 19 июнь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мақолалар

«Онанг хизматингга муҳтож»

07:00 / 14 февраль 1101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абул Ҳасан ал-Ҳарақоний ҳазратлари ривоят қиладилар: «Бир замонлар икки ака-ука бўлиб, уларнинг парваришга муҳтож онаси бор эди. Ҳар кеча улардан бири онасига қарар, бошқаси эса Тангри таолога ибодат қиларди.

Бир оқшом ибодат билан машғул бўлган ўғил ўзи қилган ибодатдан олган файзи туфайли укасига:

– Бу кеча ҳам онамга сен хизмат қил, мен ибодат қилай, – деди.

Укаси рози бўлди. У ибодат қилаётиб саждада ухлаб қолди ва бир туш кўрди. Тушида бир овоз унга: «Укангни ёрлақадик, сени ҳам унинг ҳурмати учун эъзозладик», дебди. Шунда йигит: «Мен Тангри таолога ибодат қиляпман. Укам эса онамнинг хизматини қиляпти. Мени унинг қилган амали ҳаққи эъзозлаяпсизми?» дебди. Овоз унга: «Ҳа, сенинг қилаётган ибодатингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Лекин укангнинг онангга қилаётган хизматига онангнинг эҳтиёжи бор», деб жавоб берибди».

Юсуф Товаслийнинг «Ҳикматлар хазинаси» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асмоъий шундай ҳикоя қилади Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар Аллоҳим Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ давоми...

973 10:29 / 25.10.2018
Савол Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожибЖавоб Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етганетмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, давоми...

663 10:00 / 28 май
Нубувват муҳри 2719. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб.Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

1473 18:17 / 07.12.2017
Савол Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсиларЖавоб Улар қуйидагилардир1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, давоми...

286 12:10 / 24 май
Топ рейтинг www.uz Openstat