1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дубай марварид масжид билан меҳмонларни лол қолдирмоқчи

11:30 / 12.02.2019 3079 pdf Ўқиш режими + -

БААда ноёб кўринишдаги масжидларни қуриш ишлари давом этмоқда. Дубайда қурилаётган навбатдаги масжиднинг номи Марварид деб аталди. Масжид лойиҳаси Сан-Францисконинг AMLGM қурилиш студияси томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар беради designboom.com.

Меъморлар БАА тарихидан ажойиб дизайн олишга эришдилар. Тарихдан маълумки БАА нефть қазиб олиш жараёнига ўтишдан олдин мамлакатнинг асосий бойлиги марварид қазиб олиш бўлган. Каттамайдоннинг тўртбурчак кесимига асосланган лойиҳа табиати бўйича юмалоқ тонозли шаклга эга бўлган марваридга ўхшаб кетади.

AMLGM қурилиш студияси дизайнни ишлашда анъанавий исломий элементларни ишлатишга ҳаракат қилган. Марварид масжиди  бешта кичик шарсимон майдон билан ўраб олинган бўлиб, катта шарларни кесиб ўтади ва бу кенг бўшлиқларни пайдо қилади. Бу жойлардан масжидга ташқаридан ёруғликлар тушиб туради. Масжид Dubai Creek шаҳарчасига қурилади. Унинг умумий майдони 20 000 квадрат метрни ташкил этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон давоми...

2430 12:14 / 05.01.2022
Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Ислом санъати музейи 2008 йилда санъат мухлисларига ўз эшикларини очган. Айни дамга келиб, у мамлакатнинг энг диққатга сазовор давоми...

2908 11:00 / 18.12.2020
Бугун НаманганМадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда Дастур бўйича Наманган давоми...

1427 20:56 / 06.06.2023
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда давоми...

2321 16:38 / 31.05.2021