1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов БААга жўнаб кетди

16:10 / 02.02.2019 2758 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсийнинг таклифига кўра Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ахборот хизмати хабар берди.

Мусулмон донишмандлар кенгаши 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг атоқли уламоларидан тузилган ҳайъат фаолият юритади. Кенгашга ал-Азҳар шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб раҳбарлик қилади.

Кенгашнинг асосий мақсади Ислом оламидаги тарафкашликни бартараф этиш ва ҳамжиҳатликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, Ислом оламида тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш, мусулмон мамлакатлар халқлари ўртасидаги бирдамликни таъминлаш, ички зиддиятларни йўқотиш, ўзаро мулоқот ва мўътадилликни қўллаб-қувватлаш ҳам Кенгашнинг мақсад-вазифалари сирасига киради.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имомхатиблар ўртасида Йил имомиrdquo кўрик танлови давоми...

3906 11:52 / 12.10.2018
Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср давоми...

1748 12:04 / 20.10.2023
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат давоми...

1471 16:16 / 10.05.2024
Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот давоми...

602 09:21 / 27.11.2025