1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гўзал хотима

03:30 / 03.02.2019 3222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳирий араб тилидаги журналда чоп қилинган «Таборих» номли мақоласида шундай дейди: «Қирол Фаҳднинг Мусҳафи шарифни жамлаш бўйича алоқа ишлари бошқарувчиси шайх Маҳфуз Шанқитий қорилар шайхи Омир Саййид Усмон ҳақида шундай ёзади: «Ҳаётининг сўнгги етти йили давомида у зотнинг овозлари чиқмай қолган эди. Қироат дарсида шогирдларига фақат имо-ишора билан дарс берардилар. Кейин оғир бетоб бўлиб, касалхонага тушиб қолдилар. Бир куни шифокорлар кутилмаганда шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлишди: овозини йўқотган шайх оппоқ чойшаб устида чордана қуриб ўтирганча жозибали овозда Қуръон ўқир эди. Шайх уч кунда Фотиҳа сурасидан бошлаб, Нас сурасигача ўқиб, Қуръони каримни хатм қилди. Сўнг руҳини Роббига топширди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга .Сени мағфират қилдим,, деб нидо қилди. У .Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун давоми...

2651 02:10 / 14.05.2019
Абу Бакр розияллоҳу анҳу дейдиларТабассум ndash ишонч калити, ҳадянинг чироғи.Инсоннинг сўзи ақлининг баёни, фазилатининг таржимонидир.Инсоннинг фазилати унинг давоми...

3414 02:00 / 09.01.2019
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АрРаҳмонУлуғ неъматларни берувчи. Бу сифат фақат Аллоҳга хос бўлиб, барчага ndash мўминга ҳам, кофирга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи давоми...

12229 14:01 / 07.06.2019
Савол рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсиларЖавоб рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2354 14:31 / 16.05.2020
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021