1440 йил 21 шаввол | 2019 йил 25 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари Тошкентдаги зиёратгоҳларга ташриф буюрдилар

11:59 / 25.09.2018 1610 Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ислом дунёсининг машҳур олими Шайх Муҳаммад Аввоманинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Бугун 25 сентябрь куни муҳаддис олим Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” қабристонига келиб, марҳум устозимиз фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат қилдилар.

Сўнгра меҳмонлар Қорасарой кўчасининг Ҳастимом мажмуасига бориб, у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Кейин Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллонинг қабрларини ҳам зиёрат қилдилар. Зиёрат асносида Шайх ҳазратлари ўзларининг “Маолими иршодийя ли толиби илм” асарларидан Қаффоли Шоший ҳазратларининг талаби илмни бошлашларига сабаб бўлган қиссани ўқиб, ундан олинадиган ибратларни зиёратчиларга  сўзлаб бердилар.

Навбатдаги ташриф манзили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти бўлди. Ташриф давомида ўқув юрти мадаррис ва талабалари билан илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилди. Учрашувда илми толибларга талаби илм борасида қимматли маслаҳат ҳамда кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазрат билан учрашдилар.

Бизни кузатишда давом этинг.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Топ рейтинг www.uz Openstat