1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шаввол ойининг фазилати

11:15 / 18 апрель 1048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан).

Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради. Шайтон учун мўминнинг хафа бўлишидан кўра севимлироқ нарса йўқ.

1510 11:55 / 16.11.2018
Бойлик фақат меҳнатга қараб бўлса, эшак олтин чорпоя устида ётган бўлар эди.Анис Мансур

2767 09:50 / 25.01.2018
Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ донишмандликлари ва мулойимликлари билан машҳур эдилар. Кунлардан бир куни ўғилларидан бири олдиларига кириб Эй отажон, давоми...

3221 05:00 / 11.03.2017
Рамазондаги энг аламли азоб онасиз бўлган хонадондир.Аллоҳим, уларга раҳм қил ва сабри жамил ато қил

2721 17:27 / 03.06.2017
Аудиолар

121376 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42880 14:35 / 11.08.2021