Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Мушрик тоифаларининг охирги икки даражадаги ихтилофлари | Ақийда дарслари (277-дарс)

19:00 / 13 май 403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнгги икки даражада (учинчи ва тўртинчи) ихтилофга тушган мушриклар асосан  қуйидаги фирқаларга бўлинади:

Юлдузпарастлар. Улар: «Юлдузлар ибодатга сазовордир, уларга ибодат қилиш бу дунёда наф беради. Улардан ҳожатларни сўраш ҳақдир. Чунки кундалик ҳодисаларга, шунингдек, кишининг бахтига, бадбахтлигига, соғлиги ва беморлигига уларнинг таъсири каттадир. Яна юлдузларнинг алоҳида ақл юритувчи жонлари бўлиб, ана ўшалар орқали ҳаракат қиладилар, ўзларига сиғинувчилардан ғофил қолмайдилар», деб эътиқод қилганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг номига ҳайкал ва ибодатхоналар қуриб, уларга ибодат қилар эдилар.

Мушриклар – араб мушриклари. Улар улкан ишларнинг тадбирида, Аллоҳ таоло бирор ишни қилган бўлса, Аллоҳнинг тадбири ва қилган ишида ҳеч кимнинг дахли бўлмаслиги борасида мусулмонлар билан бир хил эътиқодда эдилар. Аммо бошқа ишларда уларга хилоф қилдилар. Улар ўзларидан олдинги аҳли солиҳ кишилар Аллоҳга ибодат қилиб, Унга яқинлашганлари туфайли, Аллоҳ уларга улуҳият ато қилган, шунинг учун улар бошқа халойиқдан фарқли ўлароқ, ибодатга ҳақдор бўлишган, дер эдилар. Буни худди шаҳаншоҳ яхши хизмат қилган қулига подшоҳлик рутбасини бериб, унга ўз мулкидаги ўлкаларидан бирининг ҳукмронлигини топширса, бу қул ўша ўлка аҳлининг итоатига ҳақдор бўлганига ўхшатардилар. Улар: «Аллоҳнинг ибодатига ҳалиги воситачиларнинг ибодати қўшилгандагина қабул бўларди. Ҳақ таоло ниҳоятда улуғлигидан Унга бевосита ибодат қилишнинг фойдаси йўқ. Уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилиш керак», деб, мазкур шерик худолар эшитишади, кўришади, сиғинувчиларига шафоат қилишади, уларнинг ишларининг тадбирини қилишади ва уларга ёрдам беришади, дея эътиқод қилар, уларнинг шаклларини тошдан йўниб ясаб олиб, ўша тошларга юзланиб ибодат қилар эдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло гоҳида уларга раддия бериб, ҳукм ва мулк фақат Ўзига хос эканини эслатган:

ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ

«Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас» (Каҳф сураси, 26-оят).

ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

«...мулкда шериги бўлмаган...» (Исро сураси, 111-оят).

Гоҳида эса шерик худолар жамодот эканини баён қилган:

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ

«Ёки уларнинг оёқлари бормики, улар билан юрсалар; ёки қўллари бормики, улар билан ушласалар; ёки кўзлари бормики, улар билан кўрсалар; ёки қулоқлари бормики, улар билан эшитсалар» (Аъроф сураси, 195-оят).

Аллоҳ таоло адашганларга раддия қилиб гоҳида:

ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

«Ва албатта, Роббимизнинг улуғворлиги юксак бўлди. У Ўзига хотин ва фарзанд тутгани йўқ» (Жин сураси, 3-оят), деб, Ўзининг хотини ва боласи йўқлигини таъкидласа, гоҳида:

ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ

«У осмонлару ернинг беназир қилиб яратгувчисидир. Бирор ишни ҳукм қилса, унга: «Бўл!» дейди, холос, бас, у бўладир» (Бақара сураси, 117-оят), дейди. («Ҳужжатуллоҳил Болиға», 1-жилд, 123-124-бетлар).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга қасамки, албатта, Ибн Марям одил ҳакам давоми...

1887 19:00 / 18.04.2023
Аллоҳ таоло .Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаганҳурлар бор. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз Уҳурлар худди ёқут ва давоми...

17683 21:32 / 01.12.2016
Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу ишим самарали бўлмаса кейингиси самара берар, деб доимо давоми...

3634 19:12 / 02.12.2016
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлЖаббор .АлЖаббор, сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат давоми...

9537 08:20 / 20.04.2017
Аудиолар

122266 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43612 14:35 / 11.08.2021