1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари

17:00 / 12 январь 4527 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа Ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».
«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

Абдуманнон Қосимий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Зулмдан қўрқинглар. Чунки зулм Қиёмат кунида зулматлардир. Хасисликдан давоми...

2747 06:00 / 06.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тўғриликни лозим тутинглар, ҳеч бўлмаса шунга яқин бўлинглар. Билингларки, давоми...

2529 08:25 / 17.01.2018
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Шафоатим умматимдан бўлган гуноҳи кабиралар аҳлигадир,, дедилар,.Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

1369 11:41 / 05.07.2019
Мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқсалар.Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи. давоми...

5974 08:20 / 13.01.2018
Аудиолар

122266 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43614 14:35 / 11.08.2021