1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зикр, дуо, истиғфор ва тавба

13:30 / 09.08.2019 29741 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зикр, дуо, истиғфор ва тавба масаласи ҳар бир мўмин-мусулмон учун ўта муҳим бўлганидан, қадимдан умматнинг катта эътиборини қозониб келмоқда. Деярли барча ҳадис ва руҳий тарбия китобларимизда бу амалларга оид боблар бор.

Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида китоблар ҳам битилган. Мисол тариқасида уларнинг баъзиларини эслаб ўтишимиз ҳам мумкин.

1. Муҳаммад ибн Фузайл ибн Ғазвон аз-Зоббий Абу Абдурроҳман ал-Куфийнинг (195-ҳ.с.да вафот этган) «Китобид-Дуо» номли асари.

2. Имом Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ас-Сижистонийнинг (275-ҳ.с.да вафот этган) «Китобид-Дуо» номли асари.

3. Имом Ибн Абу Дунёнинг (281-ҳ.с.да вафот этган) «Китобид-Дуо» номли асари.

4. Ибн Абу Осимнинг (287-ҳ.с.да вафот этган) «Китобид-Дуо» номли асари.

5. Ибн Футойс ал-Андалусийнинг (319-ҳ.с.да вафот этган) «Китобид-Дуо» номли асари.

6. Имом Абул Қосим Сулаймон ибн Аҳмад Табаронийнинг (360-ҳ.с.да вафот этган) «Китобид-Дуо» номли асари. Ушбу китобни доктор Муҳаммад Саъийд Бухорий таҳқиқ қилиб, уч жилдда чоп этди.

7. Абу Бакр Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Фирёбийнинг (301-ҳ.с.да вафот этган) «Китобиз-3икр» номли асари.

9. Юсуф ибн Яъқуб ал-Қозининг (297-ҳ.с.да вафот этган) «Китобиз-Зикр» номли асари.

10. Ҳасан ибн Али ибн Шабиб ал-Маъмарийнинг (295-ҳ.с.да вафот этган) «Амалул Явми вал Лайлати» китоби.

11. Имом Насаийнинг (303-ҳ.с.да вафот этган) «Амалул Явми вал Лайлати» китоби.

12. Абу Бакр ибн ас-Суннийнинг (364-ҳ.с.да вафот этган) «Амалул Явми вал Лайлати» китоби.

13. Имом Нававийнинг (686-ҳ.с.да вафот этган) «ал-Азкор мин каломи саййидил Аброр» китоби.

14. Имом ибн Қудама ал-Мақдисийнинг (620-ҳ.с.да вафот этган) «Китобуттаввобийн» китоби.

Кейинги даврларда ҳам бу мавзуга оид китоблар кўп ёзилган, шу жумладан, бизнинг диёримизда ҳам. Уларни санаб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак.

Ҳозирги кунда бизда турк ва араб тилларидаги дуога оид китобларни таржима қилиш авж олди. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Аввало, одамлар ўзларининг турли муаммоларини биргина дуо билан ҳал қилишни жуда ҳам хоҳлайдилар. Уларнинг фикрича, арабча лафзларни ўз лисонида ёхуд билганича ўқиб бўлса ҳам қилинган дуо бойлик келтириши, қарзни узиши ёки мушкулни осон қилиши мумкин.

Шунинг учун ҳам дуо китобларининг харидори кўп бўлади. Аммо уларни ўқиб, дуолар қилишгач, муаммолар ҳал бўлган-бўлмаганини ҳисоб-китоб қиладиган одам бўлмайди. Чуқурроқ ўйлаб қаралса, муаммолар кўпайса-кўпайгандир, аммо камайди, дейиш қийин.

Нима учун дуолар кўпайган сари мушкулларимиз ҳам кўпайиб бормоқда? Бу саволга мазкур таржима қилинган дуо китобларининг ўқувчилари ҳам, чоп этувчилари ҳам илмий асосда жавоб беришлари қийин.

Руҳий тарбия устозлари бу саволга Қуръони Карим ва суннати набавияга суянган ҳолда аниқ ва илмий асосда жавоб берадилар. Улар динимизнинг амалий қисми, яъни шариат бўйича фуқаҳоларимиз нима ишни бажарган бўлсалар, руҳий тарбия бўйича ҳам худди ўша вазифани адо этадилар.

Руҳий тарбия устозлари Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида зикр, дуо, истиғфор, тавба ва шунга ўхшаш бошқа масалалар ҳақида келган ҳужжат ва далилларни тартибга соладилар, уларга қандай амал қилишни халққа ўргатадилар.

Масалан, улар дуо ҳақида келган барча оят ва ҳадисларни синчковлик билан ўрганиб чиқадилар, уларнинг бир-бирларига алоқасини ва бошқа сиру асрорларини ҳам ўрганадилар. Ҳаммасини тартибга солиб, ўзлари татбиқ қилиб кўрадилар ва кейин шогирдларига ўргатадилар. Улар дуонинг таърифини яхшилаб келтирадилар. Дуо ҳақиқий бўлиши учун дуо қилувчининг ўзи қандай ҳолатда бўлиши зарурлигини, дуони қандай қилиш кераклигини, у қуруқ сўзларни талаффуз қилиш эмаслигини баён қиладилар.

Дуонинг одоблари ва уни қилиш услублари, вақтлари, ҳолатлари ва лафзларига ўхшаш кўпгина зарур қоидаларни йўлга қўядилар.

Руҳий тарбия устозлари зикр, истиғфор ва тавба ҳақида ҳам худди шунга ўхшаш ишларни амалга оширганлар.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳусайн ибн Усмон ва бошқалардан ривоят қилинади Азидуддавла қози Абу Бакр Боқилонийни Рум императорининг олдига борадиган одамлар ичига қўшиб юборди. Император давоми...

3315 08:00 / 01.01.2019
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатибndash Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, ndash деди.ndash давоми...

6547 16:00 / 26.03.2020
Аллоҳга .қарзи ҳасана, берадиган киши борми Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.Аслида, .қарз, сўзи луғатда .кесмоқ, маъносини давоми...

5841 11:10 / 23.04.2019
Ҳар бир адолатли мусулмон биладиган нарса шуки, ижтиҳод қилиш даражасига етмаган кишининг мужтаҳид имомга ndash уни ушлайдими ёки ушламайдими барибир, ndash давоми...

1976 10:32 / 29.07.2019