1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Жаннатни истасангиз. Имом НАВАВИЙ

12:17 / 15.03.2017 3116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Ким бир мўминни дунё ғамларининг биридан халос қилса, Аллоҳ таоло уни қиёмат ғамларининг биридан халос қилади. Ким ночорга осон қилса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда осон қилади. Ким мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини ёпади. Ким биродарига ёрдам беришда давом этаверса, Аллоҳ таоло унга ёрдам бераверади. Ким илм талабида йулга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йулини осон қилади...» (Муслим ва Бухорий ривояти).




“Мусулмонни битта қайғудан халос қилган кишининг нега охиратда ўнта қайғуси кетказилмайди”, деган савол туғилса, бунинг жавоби бундай: Саноққа боғланмасдан айтилган ҳукм унинг оз ёки кўплигини кўрсатмайди. Қиёмат куни ташвишларининг ҳар бири бир қанча вазиятларни, даҳшатларни ўз ичига олади. Улар ўнтадан зиёддир. Бу ҳадисда яна бир латиф ишора бор. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу ила мусулмон кишини ташвишдан бир халос қилган кишининг ҳаёти яхшилик билан якунланишига, мусулмон ҳолида вафот этишига башорат этганлар. Чунки кофирга охиратда марҳамат қилинмайди, ҳеч қандай ташвиши ҳам енгиллаштирилмайди.


Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яна бундай деганлар: “Амалларнинг энг фазилатлиси бошқаларнинг ҳожатини чиқаришдир”.


Мусулмоннинг айбини ёйиш қабиҳ ишлардандир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир” (Нур, 19).


Ривоят қилишларича, Аллоҳ таоло Довудга (алайҳиссалом): “Темирдан бўлган битта ҳасса ва иккита оёқ кийими ол ва пойафзал эскириб, ҳасса сингунича илм таҳсилида юр”, маъносида ваҳий туширган.


Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бундай деганлари ривоят қилинади: “Қуйидаги тўрт нарса учун илм ўрганган киши дўзахга киради: олимлар билан тортишиш учун; нодонларга гердайиш учун; илми орқали мол-дунё орттириш учун; ва одамларнинг эътиборини узига жалб қилиш учун” (Ҳиндий, “Канзул уммол”).


Хотиржамлик Аллоҳ эҳсон қилган ички бир ҳузурдир. Аллоҳ таоло бундай дейди “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр қилиш билан калблар ором олур” (Раъд, 28).


Аллоҳнинг қули энг юксак бир жамоат ичида тилга олиниши унинг учун юксак шараф ва фазилатдир. Кишини насаби жаннатга киритмайди. Тоат қилган киши хоҳ ҳабаш бир қул бўлсин, хоҳ қурайш аслзодаси бўлсин, амалига қараб ажр олади. “Албатта, Аллоҳ наздида энг ҳурматлироғингиз такводорларингиздир” (Ҳужурот, 13).


(“Қирқ ҳадис”, 36-ҳадис, 95—100-бетлар, Т., “Мовароуннаҳр”, 2005 й.)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Худбинлик инсоннинг ўз мениrdquoига тобеъ бўлишидир, қуллик қилишидир. Инсон ўз нафсини, ҳою ҳавасини, истакларини Аллоҳга бўйсундирмаса, Унга қуллик қилмаса, Унга давоми...

3368 12:25 / 15.03.2017
Ўтган кишиларга сиғиниш, барча халқлар ўртасида кенг тарқалган ақидадир. Одамлар ўтиб кетганларга ўзларича худонинг сифатларини беришади. Кимки бу эътиқод давоми...

2411 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган. Ақлли жонзот ўлароқ у бахтсаодат сари интилади ва бир умр бахтиёр бўлишни орзу қилади. Лекин ҳамма нарса ҳам давоми...

3175 12:14 / 15.03.2017
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. У зот содиқу масдуқдирлар .Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ давоми...

4474 12:12 / 15.03.2017