1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ёлғончи «SMS»ларга алданманг!

18:53 / 26.04.2016 21505 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда уяли телефонимга бир SMS келди, Унда ушбу SMSни Мадинаи Мунавварада Пайғамбар (с.а.в.)нинг равзаи мутаҳҳаролари қоровули шайх Аҳмад юборгани ва бутун дунёга ушбу SMSни тарқатиш кераклиги айтилган. Кимда кимга ушбу хат етиб борса, уни ўн кишига юборса, Аллоҳ унга ризқини кўпайтириб бериши айтилган. Масалан, «Бомбейда Камол деган киши ушбу SMSни ўн кишига юборган экан, Аллоҳ унга 25 минг доллар насиб қилибди. Бошқа киши унга аҳамият бермаган эди ўша куни боласини йўқотди» дейилган. Хуллас, кимга ушбу SMS етиб борса-ю, у тарқатмаса, мусибатта дучор бўлиши айтилган. Бу хатга нима дейиш керак ва бундай ҳолатда нима тавсия қилинади?

Бу каби мактублар ҳақида кўп бор савол берилган. Қолаверса, бундай муаммолар бугуннинг маҳсули эмас, анчадан бери кузатилиб келинади. Асоссиз бу мактубларни уйдирма номлар билан аталган инсонлар тарқатишяпти. Аслида келган мактубдаги шайх Аҳмад ҳам уйдирма исм эканлиги маълум бўлди. Бу вазифани шайх Аҳмад деган киши қилмаган. Ҳатто Мадинада бундай хабарни ҳеч ким эшитмаган ҳам. Лекин бошқа мусулмон ўлкаларида шундай ёлғон хабар урчиб бормоқда.
Диний нуқтаи назардан олиб қараганда ушбу мактубда баён этилган хабарнинг ҳеч қандай қадр-қиймати йўқ. Баъзи хабарларда шайх Аҳмад тушида Пайғамбар (с.а.в)ни кўрибди, Пайғамбаримиз уни қиёмат яқин қолди, деб огоҳлантирибдилар ёки шунга ўхшаш маънодаги хабарлар тарқатилган.
Аслида қиёмат яқин қолганини Қуръони каримда ҳам ҳадисларда ҳам очиқ ойдин айтиб қўйилган, унга шайх Аҳмад ёки бошқа бировнинг васият қилишига хожат йўқ. Динимиз мукаммал шаклда бизгача етиб келган. Мажҳул, кимлиги номаълум шахсларнинг васиятига ҳечам ҳожатимиз йўқ. Кўриниб турибдики, бу ва бунга ўхшаш мактублар мусулмонлар ўртасида ҳар хил тушунмовчиликни авж олдириб, таҳдид қилмоқда. Агар мактубни тарқатмасангиз, мусибат етади, деб қўрқитибди. Қуръони карим ва ҳадисларни ўқиган киши бу каби хатни ёзиб тарқатиш лозим, акс ҳолда мусибат етади, деган гапга ишонмайди, Исломни тўғри тушунган, ақлли мусулмон бундай ёлғончи мактубларни тарқатмайди.
Фалончи шундай қилиб, шунча пулга эга бўлди, дейиш мусулмонларни тўғри йўлдан адаштириш ва Аллоҳ таоло ўрнатган низомларга зид ҳаракатдир. Аллоҳ ризқ топиш учун сабабларни яратган, уларга мурожаат қилиш лозим. Дангасаликка ёки хурофотларга буюрмаган. Бундай хурофотларни тарқатиб бойиб кетаман, деб ишониш очиқ адашишдир. Мусулмонлар бундай хабарлардан огоҳ бўлишлари ва динларини тўғри шаклда ўрганиб, хурофотлардан узоқ бўлишлари жуда муҳим.

Юсуф Қарзовийнинг «Фатаво муассиро»

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар бир киши иккинчисидан қарздор бўлса, қарз берган инсон қарз олган биродарининг уйига борса, унинг уйида овқат ейиши мумкинми Бир мажлисда .Бундай қилиш давоми...

4568 21:35 / 27.04.2016
Яқинда эрининг бевафолигидан куйган, икки фарзанди билан оғир ҳолатда қолган ёш аёлдан мактуб олдим. Мактуб эгаси бахтли яашаб тургани, ҳамма нарса гўзал бўлгани давоми...

4314 21:14 / 24.04.2016
САВОЛ Баъзан ўзи намоз ўқимайдиган инсонларнинг уйига, тўйларига бориб қоламиз. Шунда у ердаги таомлар ҳалол ёки йўқлигини билмаймиз. Шу сабабдан ўша таомларни давоми...

4745 21:31 / 27.04.2016
.Ҳидоят, журналининг 2001 йилги 2сонининг 9бетида .Ҳатна суннат амал. Суннат қисми болани ётқизиб, хатна қилдириш, холос. Сўнг устага хизмат ҳаққи бериб, рози қилиш. давоми...

5555 15:45 / 24.05.2016
Аудиолар

135074 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55352 14:35 / 11.08.2021