1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ёлғончи (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлардан бир куни маҳкамага бир аёл бир эркак киши устидан даъво қилиб келди. Қози ўз жойини эгаллаганидан сўнг маҳкама йиғилиши бошланди. Қози аввал аёл кишининг гапиришига руҳсат берди. Шунда аёл йиғлаб туриб ёнидаги озғин ва кучсиз кишига ишора қилиб деди: Бу одам менинг иффатимга тажовуз қилгани ва ундан жабр кўрганим учун сизга шикоят қилиб келдим.

 Шундан кейин киши ўзини ҳимоя қилиб шундай деди: Қози жаноблари, бу аёл ёлғон сўзлаяпти. Мен бозорда сотган қўйларимнинг пулини санаб турганимда бу аёл ёнимга келиб пулларимни унга беришимни, агар бермасам бошимга мушкул ишлар солишини айтди. Унинг бу гапини қабул қилмаганимни кўргач дод солиб бақира бошлади.

    Қози эркак билан аёлнинг гап-сўзи ва кўринишларидан ким ҳақу, ким ноҳақ эканлигини билиб олди. Лекин ичидаги фикрини сиртига чиқармади ва эркакка қараб ўшқирди: Сен бу бечора аёлга тажовуз қилгансан. Сен менга унга ҳужум қилмаганман деб ёлғон гапирдинг. Агар пулларни дарров унга бермасанг сени зиндонга ташлатаман. Ҳамма одамлар қозининг бу ҳукмидан ҳайратга тушишди. Аёл бўлса қозига даъво қилиб борган пулларни олганига ҳурсанд бўлганича кетди.

    Шунда қози эркакка қараб шундай деди: Ўша аёлнинг ортидан тез бориб қўлидаги пулларни олиб қўй! Киши қозининг қилаётган ишидан ажабланганича аёлнинг кетидан югуриб кетди. Пулини олишга иккинчи марта умиди уйғонди. Бироздан кейин икковлари ҳам маҳкамага қайтиб келишди. Киши юзидан билиниб турган жароҳат излардан азоб чекиб турарди. Жароҳатланган юзидан қон томчиларди. Бу гал ҳам аёл биринчи бўлиб гапирди. Ғазабланиб шундай деди: Жаноби қози! Бу ёмон хулқли киши бу гал сиз менга берган пулни олмоқчи бўлди. Қози ғазабланиб аёлдан сўради: Сендан пулни ололдими? Аёл шундай жавоб берди: Қандай қилиб бу заиф пулларимни тортиб олсин. Нима, менинг кўзларим йўқми?

    Ана шунда қози ғазабдан портлаб кетди: Ҳой уят нима эканлигини унутган аёл! Аввал сен бу киши менга тажовуз қилди ва мен иффатимни ҳимоя қилдим дегандинг. Энди сен ўз шарафингни ҳимоя қилишдан кўра ноҳақ олган пулингни ҳимоя қилишга кўпроқ ҳаракат қилибсан. Тезлик билан пулни эгасига қайтар! 

    Қози аёлни жазога тортишдан аввал унга улуғ пайғамбаримиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси-шарифларини эслатди. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Сизларни ёлғон сўзлашдан қайтараман. Чунки ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга бошлаб боради. (Муслим)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. давоми...

5282 05:00 / 06.03.2017
Ёшлик одобларидан энг муҳими отаонага яхшилик қилишдир.Қуръони каримда отаонага яхшилик қилиш қанчалар олийжаноб иш эканини баён этувчи оятлар кўплигини давоми...

5942 03:49 / 31.03.2017
ЎНИНЧИ САБОҚНАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНИНГАссалому алайкум, менинг суюкли тойчоқларимБугун сизларга намоз ўқишни ўргатиб қўяман, деб ваъда берувдим. Ваъдани, албатта, давоми...

3730 05:00 / 15.02.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида алАқраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини давоми...

4939 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

118755 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40714 14:35 / 11.08.2021