1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Яхши ният – ярим давлат

09:35 / 25.03.2017 6917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу бўлимда ниятни холис қилиш, ёмон гумонга бормаслик, бирор амал қилганда уни ихлос билан бажариш лозимлиги ва кишиларни яхшиликка чақиришнинг фазилатлари ҳақидаги мақол ва ҳикматлар келтирилади.

Ниятни холис қилган киши яхшиликлар қозонади.


Ўзбек тилидаги муқобил шакллари:


Дили покнинг иши пок.


* * *


Дили покнинг йўли пок.


* * *


Дили тўғрининг йўли тўғри.


* * *


Ёмоннинг нияти бузуқ.


Инсон қилаётган саъй-ҳаракатининг қандай натижа бериши, албатта қалбидаги ниятига боғлиқ. Албатта ҳар бир инсон ҳаётда ният қилган нарсасига эришишга интилади. Яхши ният қилган бўлса, яхшиликка, ёмон ният қилган бўлса, ўша мақсадга етади. Ушбу мақолда ният яхши бўлса, кўплаб яхшиликларга эришиш мумкинлиги айтилмоқда. Ниятни холис қилиш учун, авваламбор, кишининг қалби тоза, маънавий иллатлардан холи бўлиши лозим. Киши қалбининг поклиги уни эзгуликлар сари етаклайди. Ҳадиси шарифларнинг бирида: “Албатт амаллар ниятга боғлиқдир”, деб айтилган. Демак, инсон доим ҳар соҳада, ҳар бир пок ва ҳалол ишда ниятини яхшилаши лозим.


Яхшиликка йўлловчи уни қилгувчи кабидир.


Яъни, агар киши бир яхши амални билса ва уни бошқа одамга ўргатса, ўша одамнинг қилган амалига олган савоби ўргатиб қўйган одамга ҳам берилади. Ушбу мақолдан инсон ҳеч бир оғирликсиз кўплаб савоб ва яхшиликларга эришиши мумкинлиги маълум бўлади. Яхшиликни таълим берган одамга бундай марҳамат кўрсатилишига сабаб, агар у ўргатмаса, бошқалар ҳам яхши ишлар қилмас эдилар. Шунинг учун, инсон доим ўзгаларни яхшиликка чақириб, ўзи ҳам эзгу амалларни қилиши керак. Шунда банда дунё ва охиратда кўпгина манфаатларга эришади.


Солиҳ амалларни риё билан қилма, лекин одамлардан уялиб ташлаб ҳам қўйма.


Ўзбек тилидаги муқобил шакллари:


                                                                 Яхшилик қил, дарёга ташла, балиқ билар,


                                                                  Балиқ билмаса, Холиқ билар.


* * *


Яхшилик қилсанг яшир,


Яхшилик кўрсанг ошир.


Инсон бирон-бир яхшилик қилса, уни одамлар учун, улар гапирсин ёки кўрсин деб эмас, балки барча яхшиликларни холис Аллоҳ йўлида қилиши матлубдир. Шунда у кўплаб ажр-савобга эришади ва ҳар хил гап-сўзлардан йироқ бўлади. Лекин одамлардан уялиб, яхшиликни тарк қилиш ҳам тўғри эмас, чунки доим ҳам яхшиликни яширин тарзда қилишнинг иложи бўлмайди. Шунинг учун, инсон эзгу ишларни ўзига ўхшаган ожиз инсонлардан бирон нарса таъма қилмаган ҳолда холис Аллоҳ учун қилиши мақсадга мувофиқ.


Ёмон гумон жаҳаннам сари етаклайди.


Ўзбек тилидаги муқобил шакли:


Қора кўнгил – яра кўнгил.


Бу ерда одамлардан ёмон гумон қилиш, улар ҳақида асоссиз хаёлларга бориш яхши эмаслиги таъкидланмоқда. Чунки ёмон гумон туфайли кишилар орасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ишонч ҳисси сусаяди, ҳар хил келишмовчиликлар юзага келади. Ёмон гумон, ўз навбатида, соҳибини ёмон таассуротлар остида ёмон ишларни қилишга сабаб бўлади. Шунинг учун инсон ҳар бир ҳолат ва вазиятни ақл мезонида ўлчаб, сўнгра бир қарорга келиши ва одамлар ҳақида ёмон гумонга бормаслиги лозим. Шунингдек, доим зийрак бўлиш ҳам талаб этилади, токи одам ҳар хил ҳийла-найрангларга алданиб қолмасин.


Одилхон Исмоилов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз, сиз ёзган китоблару мақолалар ўқиляпти, аудио дискларингиз эштиляпти. Мусулмонлар сизни йўқотганидан қайғудалар. Кимлардир бу кутилмаган ҳолатни эшитиб, давоми...

2317 16:44 / 27.03.2017
Халифа Валид ибн Абдулмалик Димашққа Урва ибн Зубайрни чорлади. Урва халифанинг чақириғини ижобат қилиб, Димашққа катта ўғли билан бирга келди. Урва халифанинг давоми...

2877 16:48 / 27.03.2017
Ушбу Ноёб ҳикматларrdquo номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли арабча ҳикматлардан таржима қилинди. Ўз навбатида у, давоми...

6775 11:35 / 27.03.2017
Кимгадир бирор нарсани тақиш ёки нимагадир бирор нарсани осиб қўйишга нисбатан араб тилида қолладаrdquo феъли ишлатилади. Шу маънода муқаллид тақлид қилувчи давоми...

2786 17:24 / 27.03.2017
Аудиолар

120149 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41811 14:35 / 11.08.2021