1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Византиянинг (Рум империяси) ғалабаси

05:00 / 09.03.2017 4657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръоннинг келажак ҳақидаги берган хабарларидан бири Рум сурасининг аввалги оятларидан жой олганди. Бу оятларда Византия (Рум) Империясининг оғир мағлубиятга учраганлиги, аммо қисқа вақт ичида сўнгра такрор ғалаба қозониши шундай билдирилган:


"Алиф. Лом. Мим. Рум мағлуб бўлди. Ернинг энг яқин жойида. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар. Саноқли йилларда.Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар.У хоҳлаганига нусрат берур. Ва У азизу роҳиймдир." (Рум сураси, 15).


Бу оятлар христиан румликлар мажусий форслардан оғир мағлубиятга учраганидан кейин нозил бўлган эди. Ва оятларда Румнинг жуда яқинда ғалаба қилиши ҳақида хабар берилганди. Ҳолбуки ўша вақтларда Рум империяси шунчалик талофатга учрагандики, унинг такроран ғалаба қозониши мутлақо имконсиз кўринарди. Рум қироли Ҳеракп лашкар эҳтиёжи учун черковлардаги олтин ва кумушдан ясалган безак ашёларининг ҳам эритилишига амр берган эди. Шунингдек, бронза ҳайкалларни ҳам эритишга буйруқ қилинди. Жуда кўп вилоят волийлари Ҳеракпга қарши исён кўтарган, Империя парчаланиш арафасига келган эди. Аввалдан Рум империясига қараган Месопотамия, Филикия, Сурия, Фаластин, Миср, Арманистон мажусий форсларнинг ишғолига учраганди. Қисқаси, ҳамма Рум империясининг йўқ бўлиб кетишини кутарди. Аммо худди шу пайтларда, Рум сурасининг илк оятлари нозил бўлди ва Рум империясининг кўп ўтмай ғалаба қозониш хабари берилди. Бу ғалаба шундай имконсиз кўринардики, араб мушрикпари Қуръонда хабар берилган бу зафарни асло рўёбга чиқмайди деб ўйлардилар.

Фақат Қуръоннинг барча хабарлари каби бу ҳам шубҳасиз ҳақиқат эди. Рум сурасининг илк оятлари ваҳий қилингандан 7 йил кейин 627 йилнинг декабр ойида Рум ва Форс империяси орасида катта уруш бўлди. Ва бу сафар Рум армияси форсларни мағлубиятга учратди. Бир неча ойдан кейин форслар ишғол қилган жойларини Рум империясига қайтариб бериши тўғрисидаги шартномани имзолади.

Шундай қилиб Аллоҳ Қуръонда билдирган "Румнинг зафари" мўъжизавий тарзда ҳақиқатга айланди.

Бу оятларда жой олган бошқа мўъжиза эса, ўша пайтда ҳеч кимнинг аниқлаши мумкин бўлмаган географик ҳақиқатнинг хабар қилинишидир.

Рум сурасининг 3-оятида Румларнинг "ернинг энг яқин жойида" енгилганликпари билдирилади.Арабчаси "аднал-арз" бўлган бу ифода, баъзи тафсирларда "яқин ер" деб ҳам таржима қилинади.Фақат бу таржима ифоданинг тўла муқобили эмас, мажозий шарҳидир. "Адна" сўзи арабчада "паст" деган "дана" сўзидан келиб чиққан бўлиб "энг паст" деган маънони англатади. "Арз" эса ер юзи демакдир.Ва бу сабабдан "аднал-арз" ифодаси "ер юзининг энг паст жойи" деган маънони билдиради.

Баъзи тафсирчилар зикр қилинган мазкур худуднинг арабларга яқинлигини кўз олдиларида тутиб "энг яқин" деган маънони танламоқдалар. Фақат калиманинг асл маъноси Қуръон нозил бўлган вақтда билиниши ўта мураккаб бўлган муҳим геологик ҳақиқатга ишора қилмоқдадир.Чунки дунёнинг энг паст жойини қаерда эканлиги ўрганилганда, бу нуқтанинг худди ўша Румликпарнинг мағлубиятга учраган жойи бўлган Лут (Ўлик денгиз) кўлига тўғри келмоқда.

Рум империяси ва Форслар ўртасидаги уруш бўлган мазкур жой, ҳозирги Сурия, Фаластин ва Иордания тупроқларининг кесишган жойи бўлмиш денгиз сатҳидан 395 м пастда бўлган Лут кўлининг атрофи ер юзининг энг паст ҳудудидир.

Бундаги муҳим нарса - Лут кўлининг денгиз сатҳидан энг паст экани фақатгина замонавий технология ёрдамида кашф қилинганидир. Бундан олдин ҳеч ким Лут кўли дунёнинг энг паст ҳудуди эканлигини билиши мумкин эмас эди. Аммо бу ҳудуд Қуръонда "дунёнинг энг паст ери" деб таърифланмоқда. Бу маълумот Қуръон Аплоҳнинг сўзи эканига яна бир далилдир.

Денгиз сатҳидан паст ёки баланд деган тушунча бўлмаган бир даврда, яшаётган жойига яқин ерлардан бошқа жойга бормаган уммий Пайғамбар етказган бу ифодалар ҳайратланарлидир.

Ҳа, Қуръоннинг мўъжизалари тугамайди. Фақат уни ўрганаётган олимлар объектив бўлсинлар, инсоф қилсинлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг келиб чиқиши ва ўлгандан кейин қайта тирилиши ҳақида маърузаҚуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган давоми...

5724 05:00 / 09.03.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда осмон гумбазининг яна бир ажойиб хусусиятига эътиборимизни қаратади Биз осмонни сақланган қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик. Улар давоми...

7701 05:00 / 09.03.2017
.Энди инсон ўзининг нимадан яратилганига бир боқсин. У эркакнинг бели билан аёлнинг кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яратилганку, Ториқ сураси, 57 давоми...

2976 05:00 / 07.03.2017
Мўъжизалар оламиТошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош давоми...

3219 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118800 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40750 14:35 / 11.08.2021