1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Ватан ҳақида

05:00 / 07.03.2017 8339 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўстириб бизни авайлаб, бахтиёр айлар Ватан, 

Толею иқболимизни баркарор айлар Ватан,


Асрагаймиз қорачиқдек жону дилда шаънини, 

Ботир ўғлонлар билан чин ифтихор айлар Ватан,


Жумла инсонга азиздир, ўз туғилган гўшаси, 

Яшнатиб ҳар бир қўнгилни, навбаҳор айлар Ватан.


Ҳақ Расул севмоқ ватанни дебди, иймондан нишон, 

Тоза меҳрин жону жисмингга мадор айлар Ватан.


Қўллагай мисли падардек, онадек парвонадир, 

Йўллабон парвозга доим, устувор айлар Ватан,


Барча донолар ватан деб қилди иншо розини, 

Ўзлигин оқилга ҳар дам ошкор айлар Ватан.


Сидқидил хизматда бўлсанг, топса равнақ, қучса шон, 

Бизни ҳам охир шарафли шоҳсувор айлар Ватан.


Кўрсатур омадга йўлни, чорлагай қилсанг сафар, 


Тўлдириб қалбингни нурга, беғубор айлар Ватан.



Илтифотин кўрсатур хаттоки ғунча - гулга ҳам, 

Она бола соғлигига эътибор айлар Ватан.


Жонажон юртингни севгил, куйлагил Абдулаҳад, 

Сенга битмас бахт саодатлар нисор айлар Ватан.



ЎЗБЕГИМ   ЎҒЛОНЛАРИ



14 - январ Ватан химоячилари кунига 

бағишланади.



Буюк Темур издоши, она юрт посбонлари

Сарҳадларда кўп хушёр, ўзбегим ўғлонлари.


Она юрт тупроғини авайлаб тавоф этиб,

Қўриқлар мардонавор, ўзбегим ўғлонлари.


Олий бош қўмондоннинг измидадир ҳар нафас,

Тинчликка метин пойдор, ўзбегим ўғлонлари.


Ватанпарвар, фидоий, қалби тўла жасорат,

Ҳарб илмида бетакрор, ўзбегим ўғлонлари.


Шул сабабдан осойиш, ҳар манзилу ҳар макон,

Хамиша сергак бедор, ўзбегим ўғлонлари.


Машқда чаққон, жангда мард, иродаси тобланган,

Асли лочинкўз, шунқор ўзбегим ўғлонлари.


Абдулаҳад қутлагай Алпомиш издошларин,

Ўз онтида устувор, ўзбегим ўғлонлари.




Абдулаҳад Шаҳрихоний


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ҳадис тўпларини таржима қилиш асносида таржима ва таҳрир ҳайъати аъзоларидан бири Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Олтин Силсила, туркумига атаб бир шеър битганлар. давоми...

3031 05:00 / 07.03.2017
Инсон табиати қизиқ. Баъзи ҳолларда арзимагандай бўлиб кўринган нарса унга қаттиқ таъсир қилиб кетади. Ўша нарса уни чуқур ўйларга толдиради. Роҳатсиз қилади. давоми...

4550 05:00 / 07.03.2017
ИККИНЧИ ФАСЛОврўподаги миллатчилик Черковнинг мағлубияти мутаассиблик, миллатчилик ва ирқчиликнинг кучайишига сабаб бўлдиМиллатчилик, ирқчилик, халқ ва давоми...

3240 05:00 / 11.03.2017
Ўстириб бизни авайлаб, бахтиёр айлар Ватан, Толею иқболимизни баркарор айлар Ватан,Асрагаймиз қорачиқдек жону дилда шаънини, Ботир ўғлонлар билан чин ифтихор давоми...

8339 05:00 / 07.03.2017