1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Васваса ҳақида савол ва унинг жавоби

21:13 / 24.04.2016 5866 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ҳурматли шайх ҳазратлари! Аллоҳ ишингизга, қаламингизга, умрингизга барака ато етсин. Сиздан бир илтимосим бор, шайх ҳазратлари маълумки кўпчилик одамлар васвасага тез-тез тушиб туради, айниқса мусулмонлар. Уларнинг ичида мен ҳам борман. Кўпчилик пайтларда масалан, таҳорат, намоз вақтларида ҳар хил ҳаёлларга: неччи ракъат ўқидим, салом бердимми-бермадимми, такбир айтдиммикан, бошимга масҳ тортдиммикан ва шу каби бирнеча ҳаёлларга, васвасага тушиб қоламан. Баъзида бу ўзи васвасами ё васваса эмасми, бошим қотиб қолади. Сизнинг интернернетдаги савол-жавобларингзни, "Руҳий тарбия" каби китобларингизни уқиб бироз бўлса ҳам ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қиламан. Лекин у ҳақида тўлиқ илмга эга бўла олмаяпман. Баъзида қандай васвасага тушиб қолганимни ҳам билмай қоламан.

Илтимосим шу, ўша васвасадан қутилишнинг йўли ҳақида алоҳида китоб ёзишнинг иложи борми?

Безовта қилсам олдиндан узр!

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
- Васвасага қарши курашиш учун аввало Аллоҳ таолодан кўмак сўраш керак. Кейин У Зотнинг зикрини кўп қилиш, У Зотга солиҳ амаллар билан қурбат ҳосил қилиш, У Зотдан доимо шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўраб юриш зарур.
- Кейин васвасага эътибор бермаслик, унга берилмаслик, ундан давом этмаслик ва васваса пайтида пайдо бўлган хаёлга тескари иш қилиш керак. Мисол учун васваса таҳоратда фалон аъзони қайта ювишни тақозо қилса, ўшани қайта ювмаслик керак ва таҳорат қилишни давом эттиравериш зарур. Агар васваса бўлиб, таҳоратни қайта қил, намозни қайта ўқи деса, буни қилмаслик керак. Таҳорат ҳам, намоз ҳам саҳиҳ бўлади.
- Васвоснинг энг яхши амалий давоси унинг йўлини тўсишдир. Ундан бутунлай узоқлашишдир. Ва шаръий ҳукм шу эканини тўлиқ тушуниб етишдир. Шу билан Аллоҳ таолонинг розилигига эришилишига тўлиқ ишонишдир. Аксинча, васвасада давом этиш шайтоннинг амирга юриш бўлиб, Аллоҳ таолонинг қаҳрига олиб боришини англаб етишдир.
- Мусулмон одам васваса ва унга ўхшаш нохуш ҳолатларга дучор бўлмаслик учун доимо таҳорат билан юриши ва доимо тили ва дили Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлиши керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар типратиконни ўлдириш жоизмиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Зиён етказса жоиз. Кўнгилхушлик қилишга ўлдириш давоми...

3974 06:30 / 01.09.2018
Ассалому алайкум Менинг укам гўдаклигида холамни бир марта эмган экан. Ҳозир холамнинг қизлари билан бирбирини ёқтиришади. Сизлар оила қуролмайсиз, десак ҳам давоми...

1705 06:42 / 14.10.2018
СаволАссалому алайкум Истиғфорлар саййиди матнидаги .қўлимдан кeлганча сeни аҳдинг ва ваъдангдаман, дeган жумлани тушунтириб бeрсангизлар.ЖавобquotЗикр аҳлидан давоми...

3562 09:05 / 02.05.2018
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

2752 18:37 / 24.04.2016