1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

ва Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмасликлари...

10:35 / 10.08.2017 2838 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг байъатини «ва Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмасликлари...» оятига биноан сўз билан қабул қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари ўзларига мулк бўлмаган хотинга ҳаргиз тегмаган». 

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис Оиша онамиздан ривоят қилинмоқда. Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг: «Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхшилик ишда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатларини қабул қил. Ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳини кечишни сўра. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир» деган оятига биноан мўмина аёллардан байъат олганликлари ҳақида сўз кетмоқда. 

Бу ривоятда асосан байъатнинг қай тарзда олинганлиги васф қилинмоқда. Яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллардан оғзаки байъат олганликлари, бироқ эркакларнинг байъатидаги каби уларнинг қўлларини олмаганлари баён этилмоқда. 

Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари нафақат байъат пайтида, балки умумий ҳолатда ҳам номаҳрам аёлга тегмаганлиги ҳақида гапирмоқдалар ва шу билан аёлларга тегишли ҳукмни ривоят қилмоқдалар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари фақат маҳрамларигагина теккани ҳақида таъкид ила гапирмоқдалар.

Аёлларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга байъати қандай бўлгани ҳақида тўлиқ тасаввур олиш учун ушбу ривоятда зикри келган ояти каримани ўрганиб чиқайлик.

Аллоҳ таоло Мумтаҳина сурасида марҳамат қилади:

«Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоъга ъеч нарсани ширк келтирмаслик, ўьрилик қилмаслик, зино қилмаслик, фарзандларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўътон тўқиб келтирмаслик ва сенга маъруфда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатларини қабул қил. Ва Аллоъдан улар учун маьфират сўра. Албатта, Аллоъ ўта маьфиратлидир, ўта раъмлидир» (12-оят).

Аёллардан энг аввало 

«Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик», яъни ягона Аллоҳгагина ибодат ва эътиқод қилиш тўғрисида аҳднома олинган.

Иккинчи – «ўғрилик қилмаслик»,

Кейин улардан ўғрилик қилмаслик тўғрисида аҳднома олинган.

Учинчи – «зино қилмаслик»,

Ундан кейин мўминалардан зинога юрмаслик тўғрисида аҳднома олинган. 

Тўртинчи – «болаларини ўлдирмаслик»,

Яна муслима аёллардан фарзандларини ўлдирмаслик тўғрисида аҳднома олинган. Исломдан аввал арабларда қизларни кичиклик пайтида тириклай кўмиб ташлаш одати бор эди. Бу ерда шу нарса кўзда тутилган. 

Бешинчиси – «...қўллари ва оёқлари орасидан бўътон тўқиб келтирмаслик...», яъни бировдан бўлган болани эрига сендан бўлган, деб айтмаслик тўғрисида. Исломдан аввал бундай ҳодисалар бўлиб турар эди. Ҳатто бир аёл бир неча эркак билан алоқада бўлиб турар, сўнг бола туғса, уларнинг бирортасига «Бу сенинг боланг», деб айтиб, болани ўша кишининг бўйнига қўйиб юборарди.

Олтинчиси – «…маъруфда исён қилмаслик…»

«Маъруф иш» деганда Аллоҳга тоат-ибодат ва яхши амаллар, умуман олганда эса динда буюрилган ишларни қилиш ва қайтарилган ишларни қилмаслик назарда тутилган.

Мўмина аёллар мазкур нарсаларга ваъда бериб, байъат қилсаларгина Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларнинг байъатларини қабул қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллардан алоҳида байъат олганлари. 

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллардан байъат олишлари «Эй Набий! Агар мўминалар...» деб бошланувчи оятга биноан бўлганлиги.

3. Аёлларнинг байъати оғзаки бўлиб, унда қўл бериш бўлмаганлиги.

4. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон номаҳрам аёл қўлини ушламаганликлари.

5. Уламолар шу ҳадисни далил қилиб, номаҳрам эркак ва аёлларнинг қўл бериб кўришишлари ҳаром, деган ҳукмни чиқарганлар.

Ушбу ўрганганларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат ҳақидаги баъзи ҳадисларгина, холос. Улар орқали байъатнинг иймон ва Исломда ўта муҳим омил экани баён қилинди. Иншааллоҳ, байъат ҳақидаги асосий маълумотлар ўз ўрнида келади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъудд розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади.Бир киши бир аёлни ўпиб олди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни айтди. Шунда Аллоҳ давоми...

3465 09:10 / 11.03.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши бир хотинни ўпиб олди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб хабар берди. Сўнгра давоми...

2892 09:05 / 09.06.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Огоҳ бўлинг Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингизман, Унга энг кўп тақво давоми...

3225 09:17 / 29.08.2017
Абу Саид алМақбурийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти давоми...

2372 06:00 / 19.08.2018