1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Устози китоб бўлганларга китобий мактуб

21:27 / 21.04.2017 3014 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёда илмдек азиз нарса йўқ. Илмли инсон икки дунё бахтига сазовор бўлади. Кишининг саодатига хизмат қиладиган илм ҳосил қилишнинг ўзига хос жиҳатлар бўлади. Ким манашу жиҳатларга эътибор бермаса тўғри йўлдан адашиб қолиши ҳеч гап эмас. 

Шаръий илмнинг хусусиятларидан бири устоздан олиниши-дир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан, Жаброил алайҳиссалом эса Аллоҳ таолодан олганидек.

Китоб бу олимнинг ҳаёти. Лекин шаръий илмларга фақат китоб билангина етилмайди. Ҳақиқий илм устозларлар оғзидан олинади. Китоблар эса толибга кўмакчи бўлади. Китобнинг ўзига чекланиш энг катта бало, энг катта тойилишдир. Айниқса бугунги тахликали замонда бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатга айланиб улгурган. Баъзи чоласаводлар турли “китоблар”дан ибораларни ўқиб олиб, ҳаммани ихтилофга солаётгани сўзимиз далилидир. Китоблар доимо яхшиликка хизмат қилиши керак. Лекин ҳамма китоблар ҳақида ҳам бундай дея олмаймиз.  Ўқиш, ёзиш илм ҳосил қилиш воситаларидан-дир. Асос эмас. Асос эса юқорида айтганимиздек комил устозлардир. Илм воситаларини дастак қилиб олиб ҳаммани бошини айлантираёт-ганлар қадимда ҳам, хозир ҳам топилади. Бундай бузуқ таълифотлар ортида эътиқодларни ўзгариши, мазҳабларни тарк қилиниши, улуғ зотларга таъна тошларини отиш каби сабабларни ётганлиги кишини дахшатга солади. Биз бугун бу мавзуни кўтармоқчи эмасмиз. Чунки бузуқ тоифаларнинг китобларига баҳо беришни сўраш қуёшнинг нур сочишига далил сўраш билан баробардир.

Ҳаттоки улуғ машойихларимиз энг мўтабар ҳисобланган китобларни, ноёб асарларни, қимматбаҳо қўлёзмаларни устозсиз ўқишдан қайтарган бўлсалар – у, бундай бузуқ мақсадлар баён қилинган таълифотлар хусусида гапирмаса ҳам бўлаверади. Ўзингиз бир қиёс қилинг!

Ҳақиқатда китобларнинг ўзигагина чекланиш энг катта бало, энг катта офат, устоз шогирд ананасидан юз ўгиришдир. Тўғри китоб ўқиш яхши албатта. Бусиз илмга етишиш қийин.  Лекин китоб мутола қилувчи инсон доим ҳам муаллиф истаган нарсаларни тушуна олмайди.  Масаланинг  чигал жойи ҳам манаяшунда. Устоз шогирд ананасига келсак, бунинг ўзи ҳам алоҳида мавзу.

Илм ҳосил қилишда китобларнинг  ўзига маҳкам ёпишиб олиш хусусида ҳақиқий илм илм соҳиблари айтган гапларни ўргансакда кейин хулоса чиқарсак. Бу ҳолатга улуғ устозлар қандай баҳо берганлар. 

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга масжидда илмдан мунозара қилаётган ҳалқа ҳақида айтилганда: 

–    “Уларнинг  боши борми?” Яъни: устозлари борми? 

–    “Йўқ”, дейишди.

–    “Унда ҳаргиз фақиҳ бўла олмайдилар”. 

Ҳақиқатда шундай масалалар борки унга фақат тажрибали шайх, моҳир олимнинг изоҳи билангина етилади. Улуғларнинг бир гапи бор: “Ким илмга ёлғиз кирса, ёлғиз чиқади”. Яъни: ҳаракати бефойда бўлади.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:

“Ким китобларнинг турли жойларидан (ўқиб) фиқҳни ўрганса ҳукмларни зое қилибди”, деганлар.

Салафлардан бири:

“Энг катта бало саҳифадан шайх бўлиш”. Яъни: устозсиз саҳифалардан таълим олиб “шайх” бўлиш.

Бу гапни саодат асри эгалари ҳисобланган, илмни комил устозлардан олган салафлар вақтида айтилгани китобнинг ўзидан “мулло” бўлишга интилиш кучайган бугунги даврда нечоғлик муҳим ва долзарблигини яққол кўрсатади. 

Баъзи талабалар ўзиларини устозларга мурожаат қилмай ҳам илмни китоблардан олиш, ибораларини шарҳлаш, мушкилотларига ечим топиш салоҳиятига эгаман деб, ўйлайдилар. Ўзига бўлган бу ишонч кўпинча соҳибини мағлуб қилиб қўяди. Илмдан узоқлаштиради. Тўғрисидан хатосини кўпайтириб юборади.

Имом Саъид ибн Абдулазиз ат Танухий ад Дамашқий раҳматуллоҳи алайҳ (илмда Авзоъий раҳматуллоҳи алайҳга тенглаштирилади. 709 – 783 м/с, 90 – 167 ҳ/с):

“Илмни саҳифачидан, Қуръонни мусҳафчидан олманглар”, дер эди.

Қадимдан: “Кимнинг шайхи китоби бўлса унинг хатоси тўғрисидан кўпроқ бўлади”, дейиларди.

Китобнинг ўзига чекланишни баъзи офатлари ҳақида сўз юритган уламолар қуйидаги нарсаларга эътибормизни қаратамиз: 

“Толиби илмлар кўпинча босма натижасида қўшилиб қолган хатолар, сўзларнинг тушиб ёки қўшилиб қолганлиги, эъробни бузиб ўқиш, ундан келадиган фасод маъно, ёзилмаган нарсаларни ўқиб олиш, ўқилмаган нарсаларни ёзиб қўйиш, китоб соҳибининг мазҳаби, ақидасини билмаслик, босмани ишончли эмаслиги, нақлни саҳиҳ ёки заифлиги, соҳа вакиллари ишлатадиган истилоҳларни баёнини тушунмаслик ва бошқа илмга оид бўлган хатоларни билмайдилар. Шу ҳолатда одамларга фатво айтсалар ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам адаштирадилар. Бу нарсаларнинг зараридан устозда ўқиган толиби илмлар четда бўладилар. Манашу сабабдан илмни устоздан олиш китобдан олгандан яхши ва афзалроқдир”.

Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида ҳам бир мушкул ишга йўлиқиб қолганимизда илм эгалари устозлардан сўрашга тарғиб қилган.

        “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”.(Анбиё, 7 - оят)

        “Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас”. (Анкабут, 43 - оят) 

        Аллоҳнинг оятларини илмда моҳир бўлганларгина яхши тушунадилар, ундан далилларни истинбот қилиб чиқарадилар.

        “Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш – хабар етса, уни таратадилар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар”. (Нисо, 83 - оят)

        Диний ҳукмларни чиқаришга комил устозларлар ҳақли эканлиги оятларда очиқ айтилмоқда. 

Ибн Мадиний раҳматуллоҳи алайҳ:

“Баъзида бир ҳадиснинг иллати (сабаби)га қирқ йилдан кейин ҳам етганман”.

Абулаҳвасдан у зот Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

“Илм катталарингизда бўлар экан, яхшиликда бардавом бўлажаксиз. Илм кичикларда бўлган вақт эса кичиклар катталарни тентакка чиқаради”. 

    Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган гап бор. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир нарсани ўз мутахассисидан ўрганиш лозим. Хулоса ўринида бугунги кун ёшларга айтар гапимиз илм ҳосил қилишда китобнинг ўзига суяниб қолманг. Илмни етук олимлардан ўрганинг. Шундай бўлганида хар хил нарсаларни ўқиб олиб ихтилоф қиладиганлар бўлмас эди. Сўзимиз исботи ва хулоса ўрнида машҳур олим, ҳужжатул ислом, имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур гапини келтириб ўтамиз. “Билмасвойлар сукут қилганида, ихтилофлар оз бўлур эди”.


Ўринбоев Равшан Андижон шахар,

Хазрати Билол жоме масжиди имом хатиби


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошқа ҳеч бир пайғамбарга берилмаган беш хислат фақат Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога соллаллоҳу алайҳи ва саллам берилган ва бу ҳол у Зоти муборакнинг давоми...

4915 09:35 / 22.03.2017
Банданинг амаллари Аллоҳ даргоҳида ҳусни мақбул бўлиши учун амалда қуйидаги беш нарса бўлиши шарт. УларБиринчиси ndash имон ва ислом.Кишининг қилаётган амали қабул давоми...

3661 14:59 / 22.04.2017
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади Аллоҳ кимга бир неъмат берган бўлса, бас, Аллоҳга ҳамд айтишни кўпайтирсин давоми...

10834 10:10 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 10 март куни оламдан ўтдилар. 11 март куни пешинда жанозалари Кўкчадаги .Шайх Зайниддин, давоми...

2515 16:43 / 27.03.2017