328 30.07.2017

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учраш қадар аҳлидадир», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қадарга ишонмаслик нақадар оғир жиноят эканини баён қилмоқдалар. Ислом умматида ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учрашга лойиқ тоифа–Қадария тоифаси эканини эълон қилмоқдалар. Бу гап жуда қаттиқ гап. Чунки турли умматлар ичида турли гуноҳ қилганлар ушбу азобларнинг биттасигагина учраганлар.

Мисол учун, Қорун ва унинг аҳлини ер ютганлиги, яҳудийларнинг чўчқа ва маймунга айланиш азобига дучор бўлганлари ҳаммага маълум. Каъбатуллоҳни бузиш ниятида келган Абраҳа ва унинг аскарларининг осмондан бўлган тошбўронга йўлиққанлари ҳам маълум ва машҳур.

Қадар аҳлига эса ушбу уч азобнинг таҳдиди бирданига бўлмоқда. Шунинг ўзиданоқ бу масала нақадар хавфли эканини билсак бўлади. Бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин!