1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Умр савдоси

05:00 / 15.02.2017 3674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умр савдоси ҳақида бу китобчада ёзишнинг қандай зарурати бор эди, деган савол туғилиши мумкин. Жавоб шуки, ҳалол савдо ҳақида гаплашишга киришдикми, демак, гапимиз чала бўлиб қолмаслиги керак. Чунки умр савдоси ўзига хос нозик муомала тури. Чунончи, тафсирларда Масад сурасидаги “ва маа касаб”дан мурод Абу Лаҳабнинг халқ ичида гердайиб юришига сабаб бўлган ўғиллари дейилади. Оятнинг мазмуни бундай: “Унга топган мол мулки ва ўғиллари қора кунида асқотмади”. Демак, унинг ўғиллари касб қилиб топган нарсаларидан ҳисобланади.


Бугунги кунда аёл билан аёл, эркак билан эркак ўзаро никоҳ қуриб яшашига расман йўл бераётган давлатлар ҳақида ўқиб, эшитиб қоляпмиз. Баъзи жойларда одат бўлиб боряптики, йигит билан қиз ёки эркак билан аёл қонуний эр хотин бўлишдан олдин биргаликда қанчадир вақт ҳаёт кечиришиб, ундан кейин ё турмуш қуришяпти, ё навбатдаги жуфтини излаб, икки ёққа тарқаб кетишяпти. Ўртада фарзанд бўлиб қолиши масъулияти билан умуман қизиқишмаяпти. Гўёки бозорга бориб, мол танлади ю, уйига олиб кетди; ёқса, олади, ёқмаса, қўйиб юборади ва бошқасини танлайди. Бу каби умр савдосини олиб борадиганлар ҳақиқий яхшиликка асло етишолмайди. Чунки жинсий ҳаётга бундай масъулятсиз муносабат ҳеч бир шариат, ҳеч бир динда ҳалол эмас. 

Шукр, халқнинг хизматидамиз, “Никоҳ ўқиб қўйинг”, дейишади, ўқиб қўямиз. Баъзан келин куёвлар наинки мусулмонча ҳаёт тарзи, ҳатто имон калимасини айтишни эплолмай қолишяпти. Биргина йигирма ўттиз дақиқалик никоҳ маросимида қайси айтилган нарсаларни эслаб қолишади, билмаймиз.

Худонинг берган куни диний идорага ораларига уч талоқ тушиб қолган эр хотинлар келишади: “У эди, бу эди, маст эдим, аласт эдим, талоқ айтиб юборибман, фарзандларимиз нима бўлади, илтимос, бир йўл топиб беринглар”. 

Шукроналар бўлсин, ён атрофимизда қарийб эллик олтмиш минг табаррук ҳожи ота ва ҳожи оналаримиз юришибди. Уларни тез тез зиёрат қилиб, дуоларини олиб туриш ёшу катта учун фақат фойда бўлади. Ҳаётда у бу ишларни қилишда уларнинг қимматли маслаҳатларини сўраб туришга одатланиш керак. Чунки бу ерда Исломнинг бош шиорларидан бўлган одоб масаласи бор. Қолаверса, “Қари билганини пари билмас” деганларидек, уларнинг тажрибалари ҳам қўл келиб қолиши шубҳасиз. 

Инсон салбий иллатларга ёпишганидан кейин, уни чиқариб олиш қийин бўлади, яхшиси, уни бундай иллатдан узоқ сақлаш керак. Кўз олдимизда боламиз қайноқ чойга интилса, жим қараб турмаймиз, бу аниқ гап. Маъсум маъсума ўғил қизларимиз, ўсмир ўспирин ёшларимиз, йигит қизларимиз, қайси динни ушласам экан, деб иккиланиб юрган фуқароларимиз бор. Уларга тўғри диний таълим олган мутахассисларимиз эътиқод илмини ўргатишмаса, кимдан ўрганишади? Бу савол пишиб етилган, ечимини кутиб турибди. Бебаҳо бойлик бўлган умр сармояси ботил нарсаларга харжланиб кетмаслиги керак. Мабодо шундай бўлиб қолса, бундай умр савдоси пуч, арзимаган нарсага айланиб қолган бўлади. Худо сақласин!

Оила қуриш савдосини етарли диний, дунёвий билимлар билан бошламаган кишиларнинг келажаги ҳавас қиларли даражада бўлмайди. Бу табиий. Янги қурилаётган оиланинг мутасаддилари – қуда андалар, тоға ва амакилар, амма холалар, янгалар бу юмушнинг чорасини олдиндан кўриб қўйишлари, келин куёв умр савдосини пухталик билан бошлашлари лозим. То бўлажак келин куёв ўзаро муносабатларида гуноҳ ишлардан узоқ бўлсин: 

“Биз ўзимизни бошқара оламиз, жинсий муомаладан эҳтиёт бўламиз”, деб учрашувга чиқиш олов билан ўйнашгандек гап. Олов билан ўйнашган кишини у куйдириб қўйиши осон бўлганидек, хилватда қолган ёшларни устаси фаранг шайтон минг хил алдов билан “ёмонлик”ка бошлаб қўя олади. Мабодо шундай ҳолат юз берса, уларнинг умр савдолари хатар билан эгизак бўлиб қолади. Ҳатто аянчли кунларга тушишлари ҳам мумкин. 

Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир гал саҳобаи киромларига: “Хотинларингиз билан қўшилганингиз учун ҳам ажр оласиз”, деб марҳамат қилдилар. Саҳобалар сўрашди: “Ё Расулуллоҳ, ўз нафсимизни қондирсак ҳам ажр бериладими?”. “Нафсингизни ҳаромдан қондирсангиз, гуноҳ ёзиладими?”. “Ҳа”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Демак, жуфти ҳалолингиз билан қўшилганингизга ҳам ажр оласиз”, дедилар. Буни ёшу катталаримиз яхши билиб олишлари нур устига нур бўлади.

Келин куёвларга талоқ илми, жинсий алоқадаги ҳаром ва ҳалол илми, ғусл, таҳорату намоз илми, эр хотиннинг бир биридаги ҳақлари ва бурчлари, оила тежамкорлиги илми ва ҳоказолар, албатта, тўй бўлишидан хийла олдин ўргатилиши керак. Шундай астойдил ҳаракатлар натижасида миллатимизнинг обрўсини оширадиган фарзандлар туғилади. Солиҳ зурриётлар дунёга келиши, халқимизнинг бир бири билан ўзаро ширин шаръий ҳаёт кечириши учун шароитлар яратишимиз, ҳар турли зарурий хизматларни бажариш учун иккиланмасдан, тортинмасдан, жидду жаҳд қилишимиз керак. Қуръони каримда “қайси қавм ўзини ўнгламаса, уларнинг аҳволини Аллоҳ ўзгартирмайди”, мазмунли оятлар бор (Анфол, 53; Раъд, 11). Миллатнинг умумий бахти, саодатли эртаси учун бугун ҳаракат қилиш шарт. Ҳаракат биздан, баракат Аллоҳдан! Аллоҳ таоло ман қилган савдолар

Бу ўринда айрим манҳиётларни5 зикр қилмоқчимиз. Мақсад – жамиятимиз гуллаб яшнашига халал бераётган ишлардан халос бўлиш чорасини излаш.

Алим ва Ҳаким Зот бандалари учун зарарли бўлган нарса ва амалларни Ўзининг Китоби ва Расули орқали билдириб, бандаларига ақл юритиб, мазкур зарарли нарса ва амаллардан узоқда бўлишни буюрган. Ўша нарсалар ҳаром ва гуноҳ деган умумий ном билан аталади. Қайси бир инсон ёхуд қавм ҳаром ва гуноҳларга аралашиб қолса, энг биринчи навбатда ўз жонига зулм қилган бўлади. 


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”

 жомеъ масжиди имом хатиби



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим бўлган куни келиб тўшагимга худди сен ўтирганга ўхшаб давоми...

2978 05:00 / 14.02.2017
Никоҳ деб аталган муқаддас алоқа фақат келин ва куёвнинг икковлари ўртасидаги робитадангина иборат эмас. Балки бу робита уларнинг ортида турган отаоналари, оила давоми...

4079 05:00 / 15.02.2017
Ҳар бир жамиятда раҳбар бўлиши керак бўлганидек, оила деб номланган кичик жамиятда ҳам раҳбар бўлиши лозим. Бу масалани бошқалар қандай ечганига назар соладиган давоми...

6358 09:04 / 24.09.2021
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлиаёлига энг раҳимли киши эдилар. Ул зотнинг Мадийнанинг четида эмизилаётган ўғиллари бор давоми...

3093 05:00 / 14.02.2017
Аудиолар

120139 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41802 14:35 / 11.08.2021