1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Уларнинг белбоғларидан ушлаб...

10:20 / 18.08.2017 2624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда унга (оловга) келиб тушаётган ҳайвон ва капалакларга ўхшайди. Мен сизнинг белбоғингиздан тутиб турувчиман, сиз эса ўзингизни оловга урасиз», дедилар». 

Икки ҳадисни икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифларида у зотнинг Суннатларини маҳкам ушлашга ишора борлиги учун ушбу бобда келтирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари билан умматлари орасидаги муносабатлар ҳаётдан олинган мисол билан тушунтириб берилмоқда.

Қоронғи кеча. Бир одам олов ёқиб ўтирибди. Турли ҳашарот ва капалаклар келиб, ўзини оловга уриб ҳалок бўлмоқда. Олов ёнидаги одамнинг ҳайвон ва капалакларни оловдан тинмай ҳайдашига қарамай, улар ўзларини оловга уриб, куйиб кетмоқда. Улар ўзларидан олдинги шерикларининг ҳалок бўлаётганини кўриб-билиб туриб ҳам яна ўзларини ҳалокатга урадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша турли жонзот ва капалакларни оловдан қайтараётган одамга ўхшаб, кишиларни дўзах оловидан, унга тушишга сабаб бўладиган ишлардан қайтарадилар. Уларнинг белбоғларидан ушлаб, оловдан нари тортишга ҳаракат қиладилар. Одамлар эса капалакларга ўхшаб у кишига қаршилик кўрсатиб, ўзларини оловга ураверадилар. У зот Рафиқул Аълога риҳлат қилганларидан сўнг бу ишни Суннатлари қилади. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилса, дўзах оловидан сақланиб қолади, акс ҳолда ўзини оловга урган капалакдек ҳалок бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси давоми...

3465 17:07 / 23 февраль
. ,. . Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар Сизлардан давоми...

1221 11:48 / 13.07.2019
Солим оталари Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса оталари Умардан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3183 06:00 / 24.09.2018
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммадни Расул деб рози бўлса, давоми...

3782 23:01 / 28.04.2017
Аудиолар

118787 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40737 14:35 / 11.08.2021