1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Уйдирма ҳадислар. (Шавконий)

05:00 / 11.03.2017 3651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

الاحاديث الموضوعة للاشوكانى                                        

بسم الله الرحمن الرحيم

Таҳорат китоби

1. Эшак ва ҳар бир гўшти ейиладиган нарсанинг сийдидигини зарари йўқдир.

2. Бир дирҳам миқдоридаги қон ювилади ва ювилмасдан олдин ўқилган намозлар қайтадан ўқилади. 

3. Ибн Амр “Денгиз суви жунублик учун кифоя қилмайди ва ундан таҳорат олинмайди, чунки денгиз остида дўзах бордир ва дўзах остида денгиз бордир” деб ҳатто етти денгиз ва етти дўзахни санадилар.

4. Икки сув борки жунубликнинг ғуслини ўрнига ўтмайди. Улар денгиз суви ва ҳаммом суви.

5. Агар сув қирқ қуллага етса нажосатни қабул қилмайди.

6. Идишларни ювишлик ва кўча эшикни покиза тутишлик бойлик келтириб чиқаради.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жибрил алайҳиссалом билан кўришдиларда, қўлларини узатдилар. Бас у зот (Жибрил) қўлларини узатишдан бош тортдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Жибрил, сизни мени қўлимни ушлашдан нима манъ қилди ” дедилар. Шунда у зот: “Албатта, сиз яҳудийнинг қўлини ушладингиз. Бас, мен қўлим кофирнинг қўли теккан қўлга тегишини кариҳ кўрдим” дедилар. Бас, сув буюрдилар ва таҳорат қилиб қўлларини узатувдилар, қўлларини ушладилар. 

8. Ким яҳудий ёки насроний билан қўл бериб сўрашса, бас, таҳорат қилсин ва қўлини ювсин.

9. Қуёшда исиган сув билан ғусл қилманг, чунки у песлик келтириб чиқаради.

10. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қуёшда сув иситиб берувдим, бас, у зот:  “Ундай қилма, эй Ҳумайро, чунки у песлик келтириб чиқаради” дедилар. 

11. Албатта мен ҳаммомга изорсиз киришни ҳаром қилдим. 

12. Жунуб кишига уч бор оғиз чайқаш ва бурунга сув олиш фарздир.

13. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Қуръонни таҳоратсиз ушлайверамизми?” дедик. У Зот: “Ҳа, фақат жунубликда эмас” дедилар. Биз:  “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ таолонинг “У сақланган Китобдир. Уни фақат покланганларгина ушлайдир” деган оятичи?” дедик. У Зот:  “Сақланган Китобдир дегани Қуръон ширк ва шайтондан сақлангандир дегинидир. Уни фақат покланганларгина ушлайдир дегани эса, унинг савобини фақат мўминларгина олади деганидир” дедилар. 

14. Абу Бакр Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига, у зот Оиша билан ухлаётганларида келдилар. Абу Бакр қўллари билан эшикни очиб, ҳужрага кирдилар. Қарасалар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болдирлари Оишанинг болдирлари билан жипс эди.  Оиша кўзларини очдилар ва оталарини турган ҳолда топдилар ва “Эй отажон, ортингизда нима бор?” деб йиғладилар. Шунда У зотнинг кўз ёшлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларига тушувди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб кетдилар-да, “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўрадилар. Абу Бакр ўрниларидан турдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан: “Нега сизни бундай ҳолда кўряпман?” деб сўрадилар. У киши: “Эй Расулуллоҳ, қуёш чиқиб, намознинг вақти ўтиб кетди” дедилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуларидан туриб, намоз ўқиш учун ғусл ва таҳорат қилишга қасд қилдилар. Шунда Жибрил келиб,  Ғусл қилманг, таяммум қилинг ва намозни ўқинг, чунки, у жоиздир дедилар. 

15. Ким жанобатдан тўлиқ ғусл қилса, Аллоҳ унга оқ дурдан бўлган юзта қаср беради ва ҳар бир томчи эвазига мингта шаҳиднинг савобини ёзади.

16. Ким бир ўликни ювса, унинг айбларини беркитса ва омонатни адо қилса, Аллоҳ унинг қирқта катта гуноҳини кечиради. Ким бир ўликни кийинтирса, Аллоҳ унга жаннатнинг ипак-шойиларидан кийдиради. Ким бир ўлик учун қабр қазиса, Аллоҳ қабрдаги кишини қайта тирилтиргунича, унга бир уй берган каби бўлади.  

17.  Сизлардан бирингиз умрининг ярмини намоз ўқимасдан, (покланишни) кутиб ўтказади.

18. Ернинг покланиши унинг қуришидир. Бошқа лафзда: “Ернинг қуриши унинг покланишидир” дейилган. 

19. Ер сийдик сабабли нажосат бўлмайди, магар, қирқ кундан кейин нажосат бўлади.

20. Кишининг фасоҳатини зиёда қиладиган мисвок бунча ҳам яхши.

21. Умматимнинг хилол қилувчилари бунча ҳам яхши.

22. Мисвок ишлатиб ўқилган бир намоз мисвоксиз ўқилган етмишта намоздан яхшидир.

23. Бармоқларингизни хилол қилинг, қиёматда уларни дўзах ўти хилол қилиб қўймасин.

24. Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам мисвокни кўндаланг ишлатар эдилар ва ичимликни нафас олмай ичар эдилар.

25. Таҳорат устига таҳорат олиш нур устига нурдир.

26. Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта ҳасанот ёзади.

27. Дин поклик устига қурилгандир.                                                      


НАМОЗ КИТОБИ

 

1. Ким бомдодни ёруғлаштириб адо этса, Аллоҳ унинг қалби ва қабрини мунаввар қилади ва намозини қабул қилади.                                                                         

2.    Агар соя бир ярим зироъ бўлса, у то икки зироъга етгунича пешин намозини ўқинглар.

3. Аллоҳ таолонинг Шамхоил имли фариштаси бўлиб, у Аллоҳдан ҳар бир намоз учун бароат (намозхонларнинг дўзахдан узоқ бўлишлари ҳақида фармон) олади. Агар мўминлар тонг орттириб, ўринларидан туриб, таҳорат олиб, бомдод намозини ўқисалар, улар учун илк бароат олинади. Мазкур бароатда “Менинг ҳимоямдаги қулларим ва чўриларим, мен сизларни Ўз паноҳимга, ҳифзу ҳимоямга киритдим” деб ёзилган. Кейин ҳар бир намоз учун бўладиган бароат зикр қилинади. 

4.  Ким узрсиз икки намозни жамлаб ўқиса гунохи кабиралар эшигидан келади.

5. Агар бирор киши хуфтонни ўқимай ухлаб қолса, унинг устига икки фаришта уйғотиш учун келиб, уни “Намоз!” деб уйғотишади. Кейин унинг ёнидан кетишади ва “Зарарга учровчи ухлаб қолди” дейишади. 

6. Бир киши: “Эй Расулуллоҳ, мен намозни тарк қилдим” деди. Шунда у зот: “Тарк қилганингни адо эт” дедилар. У: “Қандай адо этаман?” деди. У зот: “Ҳар бир намоз билан бирга ўша намоз мислидагисини ўқи” дедилар. У киши: “Олдинми ёки кейинми?” деб сўради. У зот: “Йўқ, олдин” деб жавоб бердилар. 

7. Набий алайҳиссаломнинг бир муаззинлари бўлиб, у азонни куйга солиб, ҳаммани ҳаяжонлантириб, ўзини қийнаб айтар эди. Набий алайҳиссалом унга: “Азон яхши, енгил айтилиши керак. Агар яхши, енгил азон айтсанг, айт. Акс ҳолда, сен азон айтма!” дедилар.   

8. Сизлардан ким “Ҳо”ни идғом қилса, азон айтмасин.

9. Албатта, муаззинлар ва уларнинг азонига лаббай дегувчилар қабрларидан муаззин азон айтиб, азонга лаббай деювчи лаббай деб чиқадилар. Муаззиннинг гуноҳлари кечирилади. Унинг овозини эшитган барча нарса, дарахт, тош, тупроқ, хўл, қуруқ унинг фойдасига гувоҳлик беради. У билан масжидда бирга намоз ўқиган инсонларнинг ададича, уларнинг ажрларининг мислича унга ҳам ажр ёзилади. Бу билан ўша инсонларнинг ажрларидан ҳеч нарса камаймайди. 

10. Қиёмат куни ўзи олтиндан бўлган, безаклари дуру ёқутдан бўлган, ипак ва шойи тўшалган курси олиб келинади. Кейин устига нур ёғдирилади. Сўнгра муаззинлар қаерда деб чақирилади.

11. Қиёмат куни Билол эгари олтиндан, югани дуру ёқутдан бўлган улов устида келади. Ортидан барча муаззинлар ҳам келишади ва барчалари жаннатга киришади. Ҳатто қирқ йил Аллоҳ розилигини истаб азон айтган киши ҳам жаннатга киради. 

12. Вақтики муаззин “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар” деса, дўзах эшиклари қулфланади. Вақтики “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ” деса, жаннат эшиклари очилади.

13. Қайси шаҳарда азон камайса, ёмғир ҳам камаяди.

14. Ким иқоматни тоқ айтса, биздан эмас.

15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Билолнинг азони иккита иккита эди ҳамда иқомати ҳам шунга ўхшаш эди.

16. Ҳар бир азон орасида намоз бор, фақат шом бундан мустасно.

17. Албатта, Билол “Қаттиқ совуқ бўлган кечада азон айтдим, бас ҳеч ким келмади” деди. “Сўнг иккинчи бора азон айтдим, бас ҳеч ким келмади. Сўнг учинчи бора азон айтдим, бас ҳеч ким келмади”. Шунда Расулуллоҳ сав “Эй Билол, уларга нима бўлди?” дедилар. Билол “Улар совуқнинг ўртасида” деди. Шунда Пайғамбар сав “Эй Аллоҳим, улардан совуқни кесгин” дедилар.  

18. Муаззин “Ашҳаду анна Мухаммадар Росулуллоҳ” деганда икки бош бармоқни қорни билан икки кўзга масҳ қилинади.

19. Ким “Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ”ни эшитган пайтда “Марҳабо севиклигим, кўзимни қароси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ” деса, сўнг икки бош бармоғини ўпиб, икки кўзига теккизса, кўр бўлмайди, абадий кўз касалига чалинмайди.

    20. Азонинг ва иқоматинг орасини таом еювчи ейишдан бўшагунча миқдорида ажрат.

21. Фаришталардан иборат само аҳли бир азонни айтилишидан олдинроқ ерга тушган бўлар эдилар ва албатта инсонлар устидан ғолиб бўлардилар.

22. Ким намозга чақирувчини эшитса бас ”Марҳабо адолат билан сўзловчилар намозга марҳабо” деса, Аллоҳ унинг учун икки миллионта ҳасанот ёзади.

     23. Уйларингизда азонни зоҳир қилинглар ва у азонни аёлларингизга буюринглар. Албатта  у азон шайтонни қувади, ризқни ўстиради.

24. Агар муаззин қулоғини ушласа, Робби (қудрат) қўлини унинг бошига қўяди.

25. Ким бир йил самимий ният билан азон чақирса, қиёмат куни тўпланилганда у жаннат эшиги олдида туради, унга “Хоҳлаган кишингни шафоат қил!” дейилади. 

26. Анас розияллоҳу анҳунинг Билолнинг сафарга чиқиши ва тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўргандан кейин яна Мадинага қайтиши, Мадинада азон айтиши ва ўша азон сабабли Мадинанинг силкиниши ҳақидаги ҳикояси.

     27. Масжид қўшнисининг намози фақат масжидда ўқисагина (мукаммал) бўлади.

28.  Албатта Пайғамбар сав Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар бавл қилишган жойда намоз ўқиётган эдилар, шунда Оиша р.а. у зотга “Ҳужрадан бирор жойни сизга хослаб берайликми? Нажосатдан тозалаб бераман” дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Эй Ҳумайро, билмайсанми, албатта банда Аллоҳга сажда қилса, Аллоҳ унга етти қават ерни поклаб қўяди” дедилар. 

29. Қиёмат куни ернинг барча жойи кетади, фақат масжидлар қолади. Албатта улар бир-бирига қўшиб юборилади.

30. Вақтики намозга иқомат айтилса, оёқ кийимларингизни кийинглар.

31. Намоз ўқиш учун зийнатланинг. Улар “Намознинг зийнати нима?” деб сўрадилар. “Оёқ кийимларингизни кийинг ва унинг устида намоз ўқинг” деб жавоб бердилар.

32. Ким масжидда дунё сўзини гапирса, Аллоҳ унинг амалларини йўқ қилиб юборади.

33. Масжидда гапириш яхшиликларни ейди, худди ҳайвон ҳашакни егани каби.

34. Албатта, масжид балғамдан тозаланади. 

35. Ҳар кеча нидо қилувчи “Эй қабр аҳли, кимни ҳавас қиласизлар?” деб нидо қилади. Улар “Масжид аҳлини” дейдилар.

36. Вақтики масжидларингизни зийнатласангиз ва мусҳафларингизга безак берсангиз, бас сизларни устингизга ҳалокат келади.

37. Қачонки Пайғамбар сав Мадинада масжид қуришни хоҳлаганларида Жаброил ас келдиларда, безамасдан ва нақш солмасдан баландлигини етти зироъ қилиб қуринг дедилар.

38. Гўдакларингизни масжидларингиздан четлатинглар.   

39. Масжидларни гўдаклар эгаллаб олиб, кишиларни намоздан тўсиб, улар эса гўдакларни масжиддан тўса олмаслиги Аллоҳнинг ўша бандаларига қилган ғазабидир.   

40. Ким масжидга чироқ олиб келса, модомики ўша чироқдан озгина ёруғлик ўша масжидда порлаб турар экан, фаришталар ва Аршни кўтариб турувчи фаришталар ўша кишига истиғфор айтиб турадилар.

41. Ким масжидга қандил илиб қўйса, етмишта фаришта унга саловот айтади хатто ўша шам эриб тугагунча. Ким унга яьни масжидга бўйра солиб берса, етмишта фаришта саловот айтади, ҳатто ўша бўйра

42. Кимки яхшилаб таҳорат олиб, сўнгра уйидан масжид сари чиқса ва “Бисмиллаҳиллазий холақоний фаҳува яҳдийний” деса, Аллоҳ унга оятдаги барча нарсани беради. 

43. Агар бир банда масжидда турганда тупук келиб, оёқ-қўллари қалтираб, худди тери оловда бужмайганидек букчайиб қолса-ю, аммо тупурмай ичига ютиб юборса, Аллоҳ ундан етмиш иккита касалликни чиқариб юборади ва ўша иши учун унга мингта ҳасана ёзади.   

44. Бу масжидларни гипслаш, қандиллар, чироқлар ўрнатиш, хушбўй нарсалар олиб келиш, Рамазонда аҳлингизга таом, таомга қўшиб ейиладиган нонхўрак, кийим-кечак олиб бериб кенгчилик қилиш билан таъминлаб туринглар. 

45. Ким Аллоҳнинг уйларидан бир уйни супуриб тозаласа, гўё тўрт юз бор ҳаж қилган ё тўрт юз жонни озод қилган ё тўрт юз кун рўза тутган ё тўрт юз бор ғазотга боргандай бўлади.

46. Эй Барийра, масжидни пайшанба куни супургин. Кимки масжиддан пайшанба куни кўзга тушадиган чўпчалик нарсани чиқариб ташласа, бир қулни озод қилганнинг савобига эришади. 

47. Агар Расулуллоҳ сав тик туриб намоз ўқиётган бўлсалар гумон қилувчи албатта у кишини рухсиз тана деб гумон қиларди.

48. Албатта умматимдан икки киши намозни қоим қилишарди уларнинг рукуси ва саждаси бир хил, лекин намозларининг ораси ер ва осмончаликдир.

49. Намоз диннинг устунидир. Ким уни тарк қилса, аниқ динни бузибди.

50. Ким бир луқма билан бўлса ҳам намозни тарк этувчига ёрдам берса, гўё барча анбиёларни ўлдиришга ёрдам бергандай бўлади.

51. Набий алайҳиссалом кишининг ёлғиз ўзи намоз ўқишидан қайтардилар.

52. Такбир жазмдир.

53. Кундузги намоз махфийдир.

54. Набий алайҳиссалом намоз ўқиётганларида бирор киши олдиларига келса, намозни енгил ўқиб, кейин ўша одамга юзланар эдилар ва “Бирор ишинг борми?” деб сўрардилар. Агар унинг ҳожатидан бўшасалар, намозларига қайтар эдилар. 

55. Кийимни ўғирлайдиган киши ўғри эмас. Ҳақиқий ўғри намоздан ўғирлайдиган кишидир. У худди қуш ердаги донни чўқиганидек, тез-тез намоз ўқийди. 

56. Агар инсонлар намоздаги сафнинг аввалида, азонда, сафарда қавмнинг хизматини қилишда нималар борлигини билганларида эди унга қурьа ташлардилар.

57. Ким фарзни адо этса, бас Аллоҳнинг ҳузурида унинг дуоси ижобатдир.

58. Ким намоз ўқиса, у намозида мўмин ва мўминаларни дуо қилмаса, бас намози мукаммал эмас.

59. Мен Пайғамбар сав билан бирга ва Абу Бакр, Умар билан намоз ўқидим, улар қўлларини кўтаришмади, фақат намозга киргандагина кўтаришди.

60. Ким намозда икки қўлини кўтарса, уни намози намоз эмас. 

61. Ким қўлини рукуьда кўтарса, уни намози намоз эмас.

62. Вақтики Кавсар сураси нозил бўлганда, Пайғамбар сав “Эй Жаброил, Роббимиз азза ва жалла бизга буюрган бу сўйишлик нимадир?” дедилар.  Жаброил “Бу сўйиш эмас, лекин У Зот сизга намозга киришиб такбир айтганингизда, рукуь қилганингизда, рукуъдан бошингизни кўтарганингизда икки қўлингизни кўтаришингизни буюрмоқда” деб жавоб бердилар. 

63. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмга имом бўлган кишини, ваҳоланки қавм ўша кишини ёқтирмайди, эри ундан ғазабланиб тонг оттирган аёлни ва “Ҳаййа алал фалаҳ”ни эшитиб, намозга бормаган кишини лаънатладилар. 

64. Қавмга уларнинг орасидаги юзи чиройлироқ киши имом бўлади. 

65. Оиша розияллоҳу анҳонинг “Сизларга Қуръонни яхши ўқувчироғингиз имомлик қилади. Агар ундай киши бўлмаса, юзи чиройлироғингиз имомлик қилади” деган сўзлари. 

66. Албатта, мўмин жамоат билан фарзни ўқиса, ундан гунохлари тўкилади, худди мана бу барг тўкилгани каби. 

67. Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, гўё Одам ас билан бирга эллик марта ҳаж қилгандай бўлади. 

68. Икки ва ундан ортиқ киши жамоатдир.

69. Яхшиларингизни олдинга ўтказинглар намозларингиз тоза бўлади.

70. Ким қирқ кун бомдод намозини вақтидан ўтказиб юбормаса, жаннатдаги жойини кўрмай ўлмайди. 

71. Намозда Фотиҳа сураси ўқилмаса, жоиз бўлмайди, илло имомнинг орқасида турган киши мустаснодир.

72. Агар намозга иқомат айтилса, фақатгина ўша фарз намоз ўқилади. Аммо бомдоднинг суннати бундан мустасно. 

73. Ки жумъа куни намоз ўқиса, ўша куни рўза ҳам тутса, касални бориб кўрса, жанозага қатнашса, қул озод қилса, садақа қилса, ўша куни унга жаннат вожиб бўлади. 

74. Мўминнинг шарафи кечаси қиёмда бўлиши ва азизлиги инсонлар қўлидаги нарсадан ўзни тиймоқлигидир.

75. Жаброил Пайғамбар сав ҳузурларига келдилар ва “Эй Муҳаммад сав, хоҳлаганингизча яшанг, албатта вафот топувчисиз, хоҳлаган кишини яхши кўринг, албатта ундан ажрагувчисиз, хоҳлаганингизча амал қилинг, унинг учун мукофотланувчисиз. Билнгки, мўминнинг шарафи кечаси қиёмда бўлишида ва азизлиги инсонлардан ўзини тийишидадир” деди.

76. Набий алайҳиссалом дедилар: “Сулаймон ибн Довуднинг онаси унга деди: “Эй ўғилчам, кечаси кўп ухламагин. Чунки, кечаси кўп ухлаш қиёмат куни кишига фақирлик келтиради”. 

77. Қачонки бирортангиз ичида кечаси намоз ўқиш истаги бўла туриб ухлаб қолса, олдига бир сиқим тупроқ қўйсин. Уйқудан уйғонганда ўша тупроқни ўнг қўли билан ушлаб, чап тарафидан сочиб юборсин.

78. Ким кечаси намозини кўпайтирса, кундузи унинг юзи чиройли бўлади.

79. Ким зуҳо намозини ҳеч тўхтатмасдан доим ўқиб юрса, фақат касал бўлгандагина ўқимаса, мен ва у иккимиз нурдан бўлган денгизда нурдан ясалган қайиққа миниб, оламлар Роббини зиёрат қиламиз.

80. Ким жума куни тўрт ракъат зуҳо намозини ҳар бир ракатига ўн бора сураи Фотиҳани ва сураи Фалақни ўн бора ва сураи Носни ўн бора ва сураи Ихлосни ўн бора ва сураи Кафирунни ўн бора ва Оятал Курсини ўн бора (зам сура қилиб) ўқиса, сўнг салом берса ва “Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”ни етмиш марта айтса. Сўнг “Астағфируллоҳ аллазий ла илаҳа илла ҳува”ни айтса.

81. Ким икки ракат зуҳо намозини ўқиса, унинг учун Аллоҳ бир миллионта савоб ёзади. 

82. Ким икки ракатлик зуҳо намозини Аллоҳдан савоб умидида, ишониб ўқиса, унинг учун икки юз яхшилик ёзилади ва икки юз ёмонлик ўчирилади ва у икки юз даражага кўтарилади ва уни олдинги ва кейинги барча гуноҳлари кечирилади, фақат қасос бундан мустасно.

83. 

84.

85.

86. Ким икки ракатлик намоз ўқиса, биринчи ракатига Фурқон сурасининг 61-оятидан то охиригача ўқийди ва иккинчи ракатига Мўминун сурасини (Фатабарокаллоҳу аҳсанул холиқийн)гача ўқиса, сўнг руку ва саждада “Субҳаналлоҳил азим ва биҳамдиҳи”ни уч мартадан ўқиса, Аллоҳ унга йигирмата хислат беради.

87. Ким шанба куни кечаси тўрт ракатли намоз ўқиса, ҳар бир ракатига сураи Фотиҳа ва сураи Ихлосни йигирма беш маротаба ўқиса, унинг жасадини дўзахга ҳаром қилади. 

88. Ким шанба куни зуҳо вақтида тўрт ракатлик намознинг барча ракатларида сураи Фотиҳа ва сураи Ихлосни ўн беш марта ўқиса, Аллоҳ ҳар бир ракати учун ёқут ва марварид билан безатилган мингта қаср беради. 

89. Ким шанба куни тўрт ракъат намоз ўқиса, унинг ҳар бир ракъатига Алҳамдуни бир марта ва Қул я айюҳал кафирунни уч марта, қул ҳуваллоҳу аҳадни ҳам уч марта ўқиса.

90. Ким якшанба кечаси тўрт ракатлик намознинг барча ракьатларида сураи Фотиҳа ва ўн беш маротаба сураи Ихлосни ўқиса, қиёмат куни Аллоҳ Қурьонни ўн маротаба ўқиганлик савобини беради. 

91. Ким якшанба куни кечаси тўрт ракъат намоз ўқиса, унинг ҳар бир ракъатига Фотиҳа сурасини бир марта, Ихлос сурасини эллик марта ўқиса. 

92. Ким якшанба куни бир салом билан тўрт ракьатлик намоз ўқиса, барча ракьатига сураи Фотиҳа ва Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса.

93. Ким душанба куни тўрт ракьатлик намознинг барча ракьатларида сураи Фотиҳа ва Оятал Курсини ўқиса

94. Ким душанба куни олти ракьатли намозни йигирма марта сураи Ихлос билан ўқиса

95. Ким сешанба кечаси икки ракьатли намозни сураи Ихлос ва Муаввизатайнни ўн беш марта ўқиса

96. Ким сешанба куни ўн ракьатли намозни бир маротаба Оятал Курсий ва сураи Ихлосни уч бор ўқиса                                                                                                   

97.     Ким чоршанба куни кечаси олти ракьат намоз ўқиса.

98. Ким чоршанба куни ўн икки ракьат намозни Оятал Курсий ва сураи Ихлос ва Муаввизатайнни уч мартадан ўқиса. 

99. Ким пайшанба кечаси икки ракьатли намозни Оятал Курсий ва Муаввизатайн билан эллик беш марта ўқиса

100. Ким пайшанба куни икки ракьатли намознинг аввалига юз бора Оятал Курсий ва иккинчи ракьатига юз бора сураи Ихлосни ўқиса 

101. Ким жума кечаси ўн икки ракьат намозни ўн бора сураи Ихлос билан ўқиса 

102. Ким жума куни икки ракьат ё тўрт ракьат ё саккиз ракьат ё ўн икки ракьат намоз ўқиса

103. Ким Ашуро куни пешин ва аср орасида тўрт ракьатли намозни ҳар бир ракьатига бир марта сураи Фотиҳани, ўн марта Оятал Курсийни, ўн бир марта сураи Ихлосни, беш маротаба Муаввизатайнни ўқиса, сўнг салом бериб, “Астағфируллоҳ”ни етмиш марта айтса, Аллоҳ унга оқ гумбазли Фирдавс жаннатини беради.

104. Ким ражаб ойининг биринчи кечаси шом намозини ўқиса, сўнг йигирма ракьатли намознинг ҳар ракьатига сураи Фотиҳани ва сураи Ихлосни ўқиса ва салом берса, бас ўнта нарса бўлади, унинг савоби нималигини биласизларми?

105. Ким ражаб ойида бир кун рўза тутса ва ўша куни тўрт ракьатлик намознинг аввалги ракьатида юз марта Оятал Курсийни ва иккинчи ракьатида юз марта сураи Ихлосни ўқиса, хатто жаннатдаги ўрнини кўрмасдан ўлмайди ёки кўрсатилмасдан туриб вафот этмайди.

106. Ражаб Аллоҳнинг ойидир ва Шаьбон менинг ойимдир ва Рамазон умматимнинг ойидир. “Эй Расулуллоҳ, “Ражаб Аллоҳнинг ойи” деган сўзингизнинг маьноси нима?” деб сўрашди. У зот: “Албатта у ой мағфират учун хослангандир” деб жавоб бердилар.

107. Эй Али, ким шаьбон ойи ўртасининг кечасида юз ракьат намоз ўқиса, ҳар бир ракьатига сураи Фотиҳани ва сураи Ихлосни ўн бора ўқийди. Аллоҳ унинг барча ҳожатларини раво қилади.

108. Мени ҳақ ила Пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, албатта менга Жаброил хабар берди, у Исрофилдан, у эса Буюк Аллоҳдан, ким фитр кечаси юз ракьат намозни барча ракьатларида бир бора сураи Фотиҳани ва сураи Ихлосни ўн бора ўқиcа ва унинг рукуь ва саждаларида ўн мартадан “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни ўқиcа, бас намоздан фориғ бўлгач,  юз бор истиғфор айтади, сўнг “Эй доимо Тирик, эй доимо Қоим турувчи Зот, эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби, эй дунё ва охират ва у иккисидагилар учун Меҳрибон ва раҳимлиларнинг Раҳимлиси, эй аввалгилар ва охиргилар Робби, менинг гуноҳларимни кечир ва рўзам,  намозимни қабул эт” дейди. Мени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, саждадан бошини кўтармай туриб Аллоҳ уни кечиради ва Рамазон ойини ундан қабул қилади. 

109. Ким Фитр куни ийд намозидан кейин тўрт ракатли намознинг аввалги ракьатида сураи Фотиҳа ва сураи Аьлани ва иккинчи ракьатида сураи Шамсни ва учинчи ракьатида сураи Зуҳони ва тўртинчи ракьатида сураи Ихлосни ўқиса, худди Пайғамбарларга нозил қилинган барча китобларни ўқигандай бўлади.

110. Ким ийд Фитрдан кейин ўн икки ракьат намозни ва ийд Қурбондан кейин олти ракьат намоз ўқишни одат қилса 

111. Ким Арафа куни пешин ва аср намозлари орасида тўрт ракьатли намозни барча ракьатларида бир марта сураи Фотиҳани, эллик марта сураи Ихлосни    ўқиса, Аллоҳ унга бир миллион яхшилик ёзади.

112. Ким Арафа куни икки ракьат намозни барча ракьатларида уч мартадан сураи Фотиҳани ва уч марта сураи Кафирунни ва бир юз бир маротаба сураи Ихлосни ўқиса.

113. Ким қурбонлик куни кечаси икки ракьатли намознинг барча ракьатларида ўн беш бор сураи Фотиҳа ва ўн беш марта сураи Ихлосни ва ўн беш марта сураи Фалақни ва ўн беш марта сураи Носни ўқиса,  сўнг салом бериб, уч бор Оятал Курсийни ва ўн беш бор “Астағфируллоҳ”ни айтса, Аллоҳ унинг исмини жаннат соҳибларидан қилади.

114. Бандадан бири ийд кечаси олти ракьат намоз ўқиса, агар аҳли байтининг барчаси учун дўзах вожиб бўлиб турган бўлса ҳам, уларни шафоат қилади.

115. Ким Рамазон ойининг охирги жумьаси кеча ва кундузги фарз бўлган беш вақт намозни ўқиса, ўқимаган суннат намозлари ундан соқит бўлади.                   

116.   

117. “Эй Расулуллоҳ, албатта мен гуноҳ қилдим ва намозимни ўтказиб юбордим, менинг иложим нима?” “Унинг иложи тавба қиласан, надомат чекасан ва жума кечаси саккиз ракьат намознинг барча ракьатида бир бор сураи Фотиҳани ва йигирма беш бор сураи Ихлосни ўқийсан, салом бериб намозингдан фориғ бўлганингдан кейин минг марта “Соллаллоҳу ала  Муҳамадин набиййил уммиййи” дегин, аллбатта Аллоҳ таоло икки юз йил намозни тарк қилган бўлсанг ҳам, намозингга каффорот қилади.

118. Бирортангиз уйига кирса, намоз ўқимагунча ўтирмасин. Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: “Бирортангиз масжидга кирса, то икки ракъат ўқимагунча ўтирмасин. Агар уйига кирса, то икки ракъат ўқимагунча ўтирмасин. Чунки, Аллоҳ ўша икки ракъатидан уйига яхшилик қилувчидир”. Баззор “Муснад”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: “Агар манзилингга кирсанг, икки ракъат намоз ўқи. Ўша икки ракъат сени ёмон киришдан асрайди. Агар мажлисингдан чиқсанг, икки ракъат намоз ўқигин. Сени ёмон чиқишдан сақлайди”. “Мажмаъуз завоид” номли китобда ушбу ҳадиснинг ровийлари ишончли кишилар дейилган.

119. Ким бомдод намозини жамоатда ўқиса, сўнг қуёш чиққунича эьтикоф ўтирса, сўнг тўрт ракьатли намознинг биринчи  ракьатига Оятал Курсийни уч бор ва сураи Ихлосни бир бор, иккинчи ракьатига сураи Ваш Шамсини ва учинчи ракьатига сураи Ват Ториқни ва тўртинчи ракьатига Оятал Курсийни ва сураи Ихлосни уч мартадан ўқиса.

120. Ким бомдодни масжидида ўқиб, кейин то қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, қуёш чиққач эса Аллоҳга ҳам айтса, сўнг туриб икки ракъат намоз ўқиса.

121. Ким шом намозидан кейин икки ракьатли намозни сураи Фотиҳа ва ўн беш марта сураи Ихлосни ўқиш билан ўқиса 

122. Хуфтондан кейин икки ракьат намозни йигирма марта сураи Ихлос билан ўқиса.

123. Ким шомдан кейин икки ракьатли намознинг аввалгисида йигирма беш марта сураи Ихлосни ва иккичи ракатига ўттиз бир марта ўқиса.

124. Ким ўзига пешиндан олдинги тўрт ракъат

125. Витр кечанинг аввалидадир, шайтонни ғазаблантириш учун. Саҳар  вақтида овқатланиш Раҳмонни рози қилувчидир.

126. Кечанинг қароғулигида тўрт ракьат намозни тўртта қалоқил билан ўқиш.

127. Шомдан кейин ўн ракат намознинг ҳар бир ракьатига қирқ мартадан сураи Ихлос

128. Жума кечаси икки ракьат намозни йигирма беш марта сураи Ихлос билан ўқигач, саломдан кейин Пайғамбар с.а.в.га минг бора саловот айтади.

129. Жума кечаси ғусл қилиш ва икки ракьат намоз.

130. Ким қарзга дучор бўлса, бас таҳорат олсин ва қуёш зоил бўлганда тўрт ракъатли намознинг ҳар бир ракьатида сураи Фотиҳа ва сураи Ихлос ва Оятал Курсийни ўқисин, сўнг салом бериб

131. Намоз нафсни, молни ва болани сақловчидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
9 февраль ndash Алишер Навоий таваллуд топган кун Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий давоми...

1145 17:13 / 08.02.2023
ҚАНИЙДИАйбим кўп ўзимга ёқмаган,Аммо бир орзу бор жон танда.Қанийди Қуръонни ёдлаганБир банда бўлсайдим, бир бандаЭй Тангрим Юрак бер, бир юракШайтоннинг макрига давоми...

5697 05:00 / 07.03.2017
.Лекин, очиғини айтганда, бундай хислатларнинг баҳоси ошиб кетди. Жуда оз кишилар бундай феълатворларга эгадирлар. Дўсту улфат, ошнаоғайнилар орасида бирбирига давоми...

3328 05:00 / 07.03.2017
Тасаввуф хакида тасаввур китобиданТасаввуф ҳақида бироз бўлса ҳам хабардор бўлган киши шатаҳот сўзини фақат тасаввуфда ишлатилишини ва у суфийларнинг ўзларини давоми...

3694 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118755 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40714 14:35 / 11.08.2021